Ўзбекистон Россия ва яна икки давлат фуқароларига ички ҳужжатлар билан киришига рухсат беради

yuz.uz сайти фотосурати

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Россия, Қозоғистон ва Озарбайжон ҳукуматлари билан ушбу давлатлар фуқароларининг Ўзбекистон ҳудудига ички ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда киришига доир музокаралар олиб боради. Ташқи ишлар вазирлигига берилган бу кўрсатма президентнинг 15 майдаги қарорида келтирилган.

Ташқи ишлар вазирлигига музокаралар олиб бориш учун уч ой муҳлат берилган. Тахминларга кўра, руслар, қозоқлар ва озарбайжонлар 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатга кириш учун ички паспорт ёки ID-картадан фойдаланишлари мумкин бўлади. Юқоридаги мамлакатларнинг 16 ёшга тўлмаган фуқаролари «киндер паспортлари» орқали киришлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Қирғизистон фуқаролари Ўзбекистонга ID-карталар орқали ташриф буюришлари мумкин.

Худди шу фармонда вазирликка АҚШ билан уч ой муддатда Ўзбекистон фуқароларининг АҚШга кириши учун виза тартибини енгиллаштириш, шунингдек, америкаликлар учун Ўзбекистонга 30 кун муддатга визасиз кириш тартибини жорий этиш масалаларини муҳокама қилиш топширилган. Ҳозирда Ўзбекистонга фақат 16 ёшдан кичик ёки 55 ёшдан ошган АҚШ фуқаролари визасиз ташриф буюриши мумкин.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Толибларга қарши мухолифат етакчилари мамлакат келажаги борасида турлича фикр билдирди

  • Машҳур санъаткорнинг Жапаров олдида ўзини қандай тутгани Қирғизистонда ҳокимиятга сиғиниш ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги баҳсларга сабаб бўлди

  • Марказий Осиёдан мингдан ортиқ спортчи Японияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида иштирок этади

  • Муҳим минераллар, сунъий интеллект — «Марказий Осиё — Корея» форматидаги учрашувда яна нималар муҳокама қилинди?