Фантони: Ҳуқуқий давлат қурмоқчи бўлган ҳукумат таълимга сармоя киритиши лозим

Мунозара. hudud24.uz сайти фотосурати

Ҳуқуқий давлат қуришга интилаётган ҳукумат ўз фуқароларининг билим олишига сармоя киритиши керак. Бу ҳақда Флоренциядаги (Италия) Кент университети вице-президенти, профессор Марсело Фантони Тошкентда бўлиб ўтаётган ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги доирасида ўтказилган мунозарада гапириб ўтди.

Фантонининг сўзларига кўра, таълим «демократия қариши» га қарши дори воситаси бўлади. У бу ҳодисанинг учта сабабини айтди:

👉 ҳақиқат ва ёлғон ўртасидаги фарқни ўчириб ташлайдиган «ифлосланган» маълумотларнинг ҳаддан ташқари кўплиги;

👉 одамлар бефарқлиги. «Бу деярли математик қоида: демократия қанчалик қари бўлса, одамлар шунчалик бефарқ бўлади. Демократия таъминланган бўлса, нега энди мен овоз беришим керак?» — деб тушунтирди профессор;

👉 Фуқароларнинг ҳиссиётларга берилиб қарор қабул қилиши. «Танқидий муносабат одамларни демократия пайтида ўз розилигини билдиришга ундайдиган мезон эмас», — деди Фантони.

Бу уч жиҳатда «демократиянинг қариб бориши» хавфи бор, дея қўшимча қилди олим.

«Заҳарланишга қарши умумий дори борми? Албатта йўқ. Аммо қонун устуворлиги ҳақида қайғурадиган демократик давлат сармоя киритиши керак бўлган бир соҳа бор — бу ҳам бўлса таълим. Чунки фақат хабардор фуқароларгина ушбу уч аломат пайдо бўлишининг олдини олиши мумкин», — дея хулоса қилади Фантони.

ℹ️ 17-25 октябрь кунлари Тошкентда «Сайловлар демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва янгиланган Конституцияни амалга татбиқ этишнинг янги босқичи» халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги бўлиб ўтади. Тадбирда бир неча юз ўзбекистонлик ва хорижий сиёсатчилар, сиёсатшунослар, иқтисодчилар, тадбиркорлар, халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этмоқда.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Толибларга қарши мухолифат етакчилари мамлакат келажаги борасида турлича фикр билдирди

  • Машҳур санъаткорнинг Жапаров олдида ўзини қандай тутгани Қирғизистонда ҳокимиятга сиғиниш ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги баҳсларга сабаб бўлди

  • Марказий Осиёдан мингдан ортиқ спортчи Японияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида иштирок этади

  • Муҳим минераллар, сунъий интеллект — «Марказий Осиё — Корея» форматидаги учрашувда яна нималар муҳокама қилинди?