Air Samarkand авиакомпанияси Тошкентдан Ал-Айнга мунтазам қатновларни йўлга қўйди

Air Samarkand матбуот хизмати фотосурати

Air Samarkand авиакомпанияси Тошкентдан Ал-Айнга (БАА) тўғридан-тўғри рейсни йўлга қўйди. Биринчи парвоз 22 сентябрь куни амалга оширилди, деб хабар берди авиаташувчи матбуот хизмати.

Парвозлар Airbus A321 лайнерида амалга оширилади. Самолётнинг эконом класси 182 йўловчига мўлжалланган, бизнес-класс салонида — 12 ўрин.

Парвозлар EasyBoking туроператори билан ҳамкорликда ҳафтада бир марта якшанба кунлари амалга оширилади:

• Тошкентдан учиш 10:40 да, Ал-Айнга етиб келиш 13:20 да (маҳаллий вақт);

• Ал-Айндан учиш 15:00, Тошкентга етиб келиш 19:40 (маҳаллий вақт).

👉 Ал-Айн — Бирлашган Араб Амирликларининг тўртинчи йирик шаҳри. У муҳим маданий марказ ҳисобланади. Бу чўл ўртасида жойлашган катта яшил орол бўлиб, ўзининг парклари, фавворалари, Ал Жаҳили қалъаси, Жабал Ҳафит тоғи ва Бурайми воҳаси каби тарихий ва табиий диққатга сазовор жойлари билан машҳур. Ал-Айн аэропорти Абу-Даби ва Дубайдан тенг масофада — 155 ва 130 км жойлашган ва улар билан замонавий автомобиль йўллари боғланган.

Келажакда авиакомпания Абу-Даби (AUH) ва Дубай (DXB) халқаро аэропортларига парвозларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Толибларга қарши мухолифат етакчилари мамлакат келажаги борасида турлича фикр билдирди

  • Машҳур санъаткорнинг Жапаров олдида ўзини қандай тутгани Қирғизистонда ҳокимиятга сиғиниш ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги баҳсларга сабаб бўлди

  • Марказий Осиёдан мингдан ортиқ спортчи Японияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида иштирок этади

  • Муҳим минераллар, сунъий интеллект — «Марказий Осиё — Корея» форматидаги учрашувда яна нималар муҳокама қилинди?