Ўзбекистонда футзал бўйича жаҳон чемпионати старт олди

Ўзбек мухлислари. ЎФА матбуот хизмати фотосурати

Ўзбекистонда футзал бўйича жаҳон чемпионати бошланди. Мамлакат бундай даражадаги турнирга илк бор мезбонлик қилмоқда. Иштирокчилар орасида илк бор Марказий Осиёнинг постсовет республикалари – Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистон вакилларидан учта терма жамоа бор.

16 сентябрга қадар А, В, С ва D гуруҳларида илк учрашувлар ўтказилди. Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоалари дастлабки ўйинларини ўтказди. Ўзбекистон терма жамоаси Голландия билан 3:3 ҳисобида дуранг ўйнаган бўлса, Қозоғистон терма жамоаси испанлар билан бир очкодан бўлишди – 1:1. Тожикистон терма жамоаси 16 сентябрь куни жаҳон чемпионатида дебют қилади, терма жамоа Марокаш билан учрашади.

Жаҳон чемпионатининг яна бир дебютанти Афғонистон термаси сенсацион тарзда Ангола термасини 6:4 ҳисобида мағлуб этди. Уларнинг украиналик гуруҳдошлари Аргентинага йирик ҳисобда ютқазишди – 1:7.

Мусобақада Осиё, Африка, Европа, Шимолий ва Жанубий Америка ҳамда Океаниядан 24 та жамоа иштирок этмоқда. Жамоалар 4 тадан 6 та гуруҳга бўлинган. Гуруҳларида дастлабки икки ўринни эгаллаган икки жамоа, шунингдек, ўз гуруҳларида учинчи ўринни эгаллаган тўртта энг яхши жамоа плей-офф босқичига йўл олади. Турнир 14 сентябрдан 6 октябрга қадар Тошкент, Андижон ва Бухоро шаҳарларида бўлиб ўтади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Толибларга қарши мухолифат етакчилари мамлакат келажаги борасида турлича фикр билдирди

  • Машҳур санъаткорнинг Жапаров олдида ўзини қандай тутгани Қирғизистонда ҳокимиятга сиғиниш ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги баҳсларга сабаб бўлди

  • Марказий Осиёдан мингдан ортиқ спортчи Японияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида иштирок этади

  • Муҳим минераллар, сунъий интеллект — «Марказий Осиё — Корея» форматидаги учрашувда яна нималар муҳокама қилинди?