Май ойидан Ўзбекистонда камбағаллик чегараси 4,3 фоизга ошади

wallpapers.com сайти фотосурати

Май ойидан бошлаб Ўзбекистонда минимал истеъмол харажатлари (МИХ) қиймати 648 минг сўм (тахминан $51) этиб белгиланди. Бу январь ойида белгиланган МИХдан 4,3 фоизга кўпдир. Бу кўрсатгичнинг ортиши апрель ойида эьлон қилинган электр ва газ тарифларининг ошиши билан боғлиқ, деб хабар беради Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги.

Агентлик МИХ камбағаллик чегарасини аниқлаш учун қўлланилишини эслатди. У қуйидагиларга ёрдам беради:

👉 давлатнинг моддий ва бошқа ижтимоий кўмакларига муҳтож аҳолининг мақсадли гуруҳини аниқлаш;

👉 камбағалликка қарши курашиш стратегияси ва дастурларида белгиланган вазифа ва чора-тадбирларнинг натижадорлиги ҳамда манзиллилигини ошириш, шунингдек, уларнинг доимий мониторингини юритиш;

👉 кам таъминланган оилаларга пенсия, нафақа ва бошқа турдаги моддий ёрдамларнинг энг кам миқдорини белгилаш.

ℹ️ 1 майдан бошлаб Ўзбекистонда аҳоли учун электр энергиясининг базавий тарифи бир кВт/соат учун 450 сўм (+52,5%), бир кубометр газ учун – 650 сўм (0,05 доллар) (+71) учун бўлади. Худди шу кундан бошлаб Ўзбекистон ҳукумати энергия истеъмоли бўйича ижтимоий нормани жорий қилади:

👉 электр энергияси — ойига 200 кВт/соатгача;

👉 газ (мартдан октябргача) — 100 куб метргача;

👉 газ (иситиш мавсумида ноябрдан февралгача) — 500 куб метргача.

ℹ️ Минимал истеъмол харажатлари — озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек хизматлар учун минимал харажатларнинг тахминий миқдори ҳисобланади. МИХ уй хўжаликларининг соғлом ишлаши учун зарур бўлган истеъмолнинг реал қиймати ва таркибини ўрганишга асосланади.

ℹ️ Ўтган ёзда Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 14,1 фоизни ташкил этгани маълум қилинганди – 1,307 миллиондан ортиқ кам таъминланган оилалар. Бу 2022 йилга (17%) нисбатан деярли 3 фоизга кам. 2023 йил охирига қадар камбағаллик даражасини 12 фоизга камайтириш режалаштирилган эди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ