Ўн йилга қамалган Андижон шаҳрининг собиқ ҳокими Баҳром Ҳайдаров қамоқда вафот этди

Баҳром Ҳайдаров. Ижтимоий тармоқдан олинган фотосурат

Андижон шаҳрининг собиқ ҳокими Бахром Ҳайдаров 10 йиллик қамоқ жазосини ўтаётган колонияда вафот этди. Бу ҳақда UzNews.uz хабар берди.

Ўзбекистон Бош прокуратураси хабарига кўра, Ҳайдаров 5 мартга ўтар кечаси узоқ давом этган хасталик натижасида вафот этган. Асосий ташхис юрак ишемик касаллиги бўлиб, у илгари коронар қон томирларни стентлаш операциясини ўтказган. Собиқ ҳоким ИИВ жазони ижро этиш департаменти маҳкумлар касалхонасида вафот этган. Унинг ўлими юзасидан Тошкент прокуратураси терговга киришди.

ℹ️ Бахром Ҳайдаров 52 ёшда эди. У 2019 йил октабрь ойида Андижон ҳокими этиб тайинланган эди. Ҳайдаров 2022 йил декабрь ойида Андижон вилояти ҳокимлиги Молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган вақтида содир этилган жиноятларда айбдор деб топилган. Ишда яна 45 киши иштирок этган. Айбланувчилар 63 миллиард сўмдан ортиқ (5,7 миллион доллар) маблағни ўғирлаганликда айбланган.

Ҳайдаров ўғирлик, ҳужжатларни қалбакилаштириш ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш учун 10 йилга озодликдан маҳрум этилган ва 350 базавий ҳисоблаш миқдорида (жиноят содир этилган пайтдаги 85,75 миллион сўм (7,7 минг доллар)) жаримага тортилган.

  • Қозоғистон сунъий интеллект пойгасида АҚШ ва Хитой ўртасида қандай мувозанат сақламоқда

  • Толибларга қарши мухолифат етакчилари мамлакат келажаги борасида турлича фикр билдирди

  • Машҳур санъаткорнинг Жапаров олдида ўзини қандай тутгани Қирғизистонда ҳокимиятга сиғиниш ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги баҳсларга сабаб бўлди

  • Марказий Осиёдан мингдан ортиқ спортчи Японияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида иштирок этади