Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти ҳажми 2023 йил якунига кўра 90 миллиард доллардан ошди

ЯИМ ўсиши. Ўзбекистон Статистика агентлиги инфографикаси

Дастлабки натижаларга кўра, 2023 йили Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) ҳажми 1 066,6 триллион сўмни (90,9 миллиард доллар) ташкил этди. Бу ҳақда мамлакат Статистика агентлиги хабар берди.

Аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажми 29,3 миллион сўмни (тахминан 2400 доллар) ташкил этган.

Ялпи ички маҳсулот ҳажми 2022 йил билан солиштирилганда 6 % га ўсган.

2024 йили Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 5,6-5,8 фоизга ўсиши ва пул ифодасида 1,3 квадриллион сўм (104,8 миллиард доллар)га етиши кутилмоқда. Саноатнинг ўсиш суръати 6 фоиз, хизмат кўрсатиш соҳаси – 6,1 фоиз, қишлоқ хўжалиги – 4 фоизни ташкил этади.

  • Қозоғистон сунъий интеллект пойгасида АҚШ ва Хитой ўртасида қандай мувозанат сақламоқда

  • Толибларга қарши мухолифат етакчилари мамлакат келажаги борасида турлича фикр билдирди

  • Машҳур санъаткорнинг Жапаров олдида ўзини қандай тутгани Қирғизистонда ҳокимиятга сиғиниш ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги баҳсларга сабаб бўлди

  • Марказий Осиёдан мингдан ортиқ спортчи Японияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида иштирок этади