Мирзиёев рақамлаштириш жараёни кечикаётганини мутасаддиларнинг коррупцияга барҳам беришни истамаслиги билан боғлади

Ўзбекистон президенти матбуот хизмати фотосурати

Ўзбекистон президенти вазирлик ва тармоқларда рақамлаштиришнинг кечикаётганини мутасаддиларнинг коррупцияга барҳам беришни истамаслиги билан изоҳлади.

«Рақамлаштиришдан бош тортаётган раҳбар – коррупцияни йўқ қилишга интилмаган раҳбар», — деди президент 20 декабрдаги мажлисда.

Мирзиёев иқтисодиёт тармоқларида фақат рақамлаштириш орқали харажатларни камайтириш мумкинлигини таъкидлади. Бироқ бир қатор вазирлик ва идораларда бу борадаги ишлар суст кетмоқда. Масалан, «Рақамли соғлиқни сақлаш» лойиҳаси, тиббий суғуртани жорий қилиш кечикаяпти. Онкологик касалларни электрон реестри йўқлиги сабабли уларга нафақалар тўлашда қийинчилик бўлаяпти.

Қишлоқ хўжалигида пестицидлар савдоси ва улардан фойдаланиш мониторинги бўйича рақамли тизим жорий этилмаган. Тошкент шаҳрида аҳоли томонидан тасдиқланган «Халқ назорати» тизимини такомиллаштириш зарур. Кончилик ва геология, Ички ишлар вазирликлари, Божхона қўмитаси, Андижон, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари (бошқармалари) ҳалигача ягона электрон ҳужжат айланиш тизимини ишга туширмаган.

Президент бу ва бошқа шунга ўхшаш лойиҳаларнинг барчасини тезроқ якунлаш зарурлигини таъкидлаб, бюджетдан катта миқдорда маблағ олувчи вазирлик ва идораларда рақамлаштириш ҳаёт-мамот масаласига айланиши кераклигини таъкидлади.

ℹ️ Мирзиёев февраль ойида Тошкент ҳокимлиги ҳузуридаги рақамли ривожланиш бошқармасини Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ахборот технологияларини ривожлантиришга масъул этиб тайинлаган эди. Шу билан бирга, аҳоли томонидан талаб қилинадиган барча бизнес жараёнлар ва хизматларни тўлиқ рақамлаштириш зарурлиги таъкидланганди.Ўшанда рақамлаштириш орқали иқтисод қилинган маблағларнинг 50 фоизи IТ соҳасини янада ривожлантириш учун тегишли вазирлик ва маҳаллий ҳокимликларга қайтарилиши маълум қилинди.

  • Қозоғистон сунъий интеллект пойгасида АҚШ ва Хитой ўртасида қандай мувозанат сақламоқда

  • Толибларга қарши мухолифат етакчилари мамлакат келажаги борасида турлича фикр билдирди

  • Машҳур санъаткорнинг Жапаров олдида ўзини қандай тутгани Қирғизистонда ҳокимиятга сиғиниш ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги баҳсларга сабаб бўлди

  • Марказий Осиёдан мингдан ортиқ спортчи Японияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида иштирок этади