Латвия пойтахтида Ўзбекистоннинг Болтиқбўйидаги биринчи фахрий консуллиги очилди

Ригада Ўзбекистон фахрий консуллигининг очилиш маросими."Дунё" АА сайти фотосурати

Латвия пойтахти Рига шаҳрида Ўзбекистон фахрий консуллигининг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради «Дунё» ахборот агентлиги.

27 октабрь куни бўлиб ўтган маросимда Ўзбекистоннинг Латвиядаги элчиси Қадамбай Султонов, Латвия Ташқи ишлар вазирлиги Давлат котиби ўринбосари Анжейс Вилумсонс, давлат идоралари, ишбилармонлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Ригадаги Республика Савдо уйи раҳбари, Outdoor Media компанияси асосчиси ва раҳбари Владимир Гальперин Ўзбекистон фахрий консули этиб тайинланди ва унга тегишли консуллик патенти берилди.

Эслатиб ўтамиз, бу Ўзбекистоннинг Болтиқбўйидаги биринчи фахрий консуллигидир.

Фахрий консул Латвияда жойлашган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга кўмаклашиш, иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, латвиялик сармоячи ва сайёҳларни Ўзбекистонга жалб этиш, мамлакат бозорларига маҳаллий маҳсулотлар экспортини кўпайтириш жараёнларида фаол иштирок этиши, шунингдек Латвия ва бошқа Болтиқбўйи мамлакатлари меҳнат миграциясини тартибли ташкил этиш, маданий-гуманитар ва бошқа алоқаларни ривожлантиришга кўмаклашиши кутилмоқда.

Ҳозирда хорижда Ўзбекистоннинг 30 га яқин фахрий консулликлари фаолият кўрсатмоқда.

  • Қозоғистон сунъий интеллект пойгасида АҚШ ва Хитой ўртасида қандай мувозанат сақламоқда

  • Толибларга қарши мухолифат етакчилари мамлакат келажаги борасида турлича фикр билдирди

  • Машҳур санъаткорнинг Жапаров олдида ўзини қандай тутгани Қирғизистонда ҳокимиятга сиғиниш ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги баҳсларга сабаб бўлди

  • Марказий Осиёдан мингдан ортиқ спортчи Японияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида иштирок этади