«Навбаҳор» ва АГМК Қатар клубларини мағлуб этиб, ОФК Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига йўл олди

АГМК футболчилари. АГМК матбуот хизмати фотосурати

Ўзбекистоннинг «АГМК» (Олмалиқ) ва «Навбаҳор» (Наманган) футбол клублари Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) Чемпионлар лигасининг сўнгги саралаш босқичида Қатар жамоаларини мағлуб этиб, мусобақанинг гуруҳ босқичига йўл олди.

«Навбаҳор» ва «АГМК» бир хил 1:0 ҳисобида Қатарнинг «Ал-Вакра» ва «Ал-Араби» жамоаларини сафарда мағлуб этди. Дониёр Абдуманнопов 98-дақиқада биринчи қўшимча вақтда наманганликларнинг ҳал қилувчи голини киритган бўлса, 69-дақиқада испаниялик легионер Рубен Санчес жамоага ғалаба келтирди.

Шундай қилиб, 2016 йилдан буён илк бор ОФК Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида бирданига тўртта ўзбекистонлик клуб иштирок этади. Булар «АГМК» ва «Навбаҳор»дан ташқари «Пахтакор» (Тошкент) ва «Насаф» (Қарши).

Бу йил ҳам Душанбенинг «Истиқлол» ва Ашхободнинг «Ахал» жамоалари гуруҳ босқичида иштирок этади. Гуруҳга қуръа ташлаш маросими 24 август куни бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Таиланднинг «Патум» жамоасида тўп сураётган ўзбекистонлик ҳужумчи Игорь Сергеев Хитойнинг «Шанхай порт» клубига қарши ўйинда хет-трик қайд этиб, жамоасининг Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига йўл олишига ёрдам берганди.

Бу Чемпионлар Лигаси қитъанинг энг яхши турнири бўлган охирги мавсумдир. Келгуси йилдан бошлаб элита деб аталмиш Чемпионлар лигаси пайдо бўлади, унда қитъанинг бир қанча кучли жамоаларидан 24 та клуб ўйнайди. Ҳозирги кўринишида мавжуд Чемпионлар лигаси иккинчи энг кучли турнир бўлса, ОФК кубоги учинчи бўлади.

  • Қозоғистон сунъий интеллект пойгасида АҚШ ва Хитой ўртасида қандай мувозанат сақламоқда

  • Толибларга қарши мухолифат етакчилари мамлакат келажаги борасида турлича фикр билдирди

  • Машҳур санъаткорнинг Жапаров олдида ўзини қандай тутгани Қирғизистонда ҳокимиятга сиғиниш ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги баҳсларга сабаб бўлди

  • Марказий Осиёдан мингдан ортиқ спортчи Японияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида иштирок этади