Ўзбекистон биатлон терма жамоаси IBU сабаб Сочида бўлиб ўтадиган Ҳамдўстлик кубогида қатнашмайди

Ёзги биатлон. perekop43.ru сайти фотосурати

Биатлон бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Сочида 5—11-сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган ёзги Ҳамдўстлик кубогида иштирок этмайди. Бу ҳақда «Фарғона»га вазиятдан хабардор манба маълум қилди.

Сочига сафарнинг бекор қилинишига Халқаро биатлон иттифоқининг (IBU) норозилиги сабаб бўлган ва у Россия биатлон иттифоқини (РБИ) РФ ва Беларусиядан ташқари бошқа мамлакатлар жамоаларининг иштироки «потенциал қоидабузарлик» бўлиши мумкинлигидан расман хабардор қилган.

«Биз ҳозирда IBU билан музокаралар олиб бормоқдамиз, бу имконият бўйича барча масалаларга ойдинлик киритмоқдамиз. Улар бизга баъзи қонунбузарликлар бўлиши мумкинлигини айтишди, аммо биз бу қонунбузарликлар ким томонидан — ташкилотчилар ёки иштирокчилар томонидан тахмин қилинаётганини аниқламоқчимиз», — дейди РБИ раҳбари Виктор Маигуров.

Ўзбекистон терма жамоаси Ҳамдўстлик кубогида иштирок этиши мумкинлиги 19 июль куни маълум бўлганди. Шу муносабат билан тегишли сўров тайёрланган ва IBU га юборилган: агар уч ёки ундан ортиқ мамлакат спортчиларининг мусобақаларида иштирок этиш режалаштирилган бўлса, унда рухсат олиш керак.

Россиялик биатлончилар, бошқа кўплаб спорт турлари спортчилари каби Украина ҳудудида Россия ҳукумати томонидан МҲО бошланганидан кейин Халқаро Олимпия Қўмитасининг тавсиясига биноан халқаро мусобақаларда иштирок этишдан четлатилган.

Биатлон федерацияси Ўзбекистонда 2022 йил февраль ойида рўйхатга олинган. Ҳозирча мамлакат терма жамоаси расмий халқаро мусобақаларда қатнашмаган. Кимлар жамоа таркибини ташкил этиши ҳам айтилмаган.

Таъкидлаш жоиз, бундан олдин ёзги биатлон бўйича Ўзбекистон терма жамоаси анча муваффақиятли иштирок этганди. Жумладан, 2009 йили Чехияда ўтказилган Европа чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар иккита олтин медални қўлга киритишганди.

  • Қозоғистон сунъий интеллект пойгасида АҚШ ва Хитой ўртасида қандай мувозанат сақламоқда

  • Толибларга қарши мухолифат етакчилари мамлакат келажаги борасида турлича фикр билдирди

  • Машҳур санъаткорнинг Жапаров олдида ўзини қандай тутгани Қирғизистонда ҳокимиятга сиғиниш ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги баҳсларга сабаб бўлди

  • Марказий Осиёдан мингдан ортиқ спортчи Японияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида иштирок этади