Туркманистон Ўзбекистон ва Эронга ўз ҳудуди орқали транзит юк ташишга рухсат берди

Ўзбекистон Транспорт вазирлиги матбуот хизмати фотосурати

1 июндан бошлаб хорижий давлатлар автотранспорт воситаларига Туркманистон орқали юкларни транзит ташишга рухсат берилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Туркманистон ҳудудига товарларни «Фарап» – «Олот» (Ўзбекистон) ва «Сарахс» – «Сарахс» (Эрон) назорат-ўтказиш пунктлари орқали олиб киришга рухсат этилади.

Юк машиналари эрталаб соат 8:00 да Туркманистон билан чегарадан бир километр узоқликда тузиладиган автоколоннада ҳаракатланиши керак. Унгага йўл полицияси ҳамроҳлик қилади.

Ҳайдовчиларга автоколонна ҳаракати пайтида тўхташ ва автомобиль кабинасидан тушиш тақиқланади. Улар билан Туркманистон орқали транзит ташиш учун зарур бўлган ҳужжатларнинг тўлиқ тўплами, шунингдек, ПЗР тести натижалари ёки коронавирусга қарши эмлаш сертификати бўлиши керак. Текшириш пунктида улар COVID-19 учун тезкор тестдан ўтадилар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркманистон Грузия, Озарбайжон ва Ўзбекистонга транзит юклар учун тарифнинг 30 фоизидан 50 фоизигача чегирмалар тақдим этгани маълум қилинганди.

  • 150 дан ортиқ ҳуқуқ ҳимоячилари, фаоллар ва журналистлар Юлия Емельянова ва Мансур Мовлаевни Россияга экстрадиция қилишга қарши баёнотни имзоладилар

  • Қозоғистон сунъий интеллект пойгасида АҚШ ва Хитой ўртасида қандай мувозанат сақламоқда

  • Толибларга қарши мухолифат етакчилари мамлакат келажаги борасида турлича фикр билдирди

  • Машҳур санъаткорнинг Жапаров олдида ўзини қандай тутгани Қирғизистонда ҳокимиятга сиғиниш ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги баҳсларга сабаб бўлди