Ҳафта бошидан Қирғизистон оммавий ахборот воситалари хавфсизлик идоралари «ҳужумларига» дучор бўла бошлади. 15 январь, душанба куни Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси 24.kg нашрини «урушни ташвиқот қилишда» айблади. Хавфсизлик хизмати ходимлари таҳририятда тинтув ўтказиб, ахборот агентлиги раҳбариятини сўроққа тутди. Эртаси куни бу ишга полиция аралашди — «Айт Айт Десе» ва Temirov Live онлайн лойиҳалари ИИВ томонидан нишонга олинди. Дастлаб бу оммавий ахборот воситаларига оммавий тартибсизликлар уюштиришга чақириқ бўйича иш очилгани маълум қилинди. Албатта, бундай фактлар жамоатчилик эътиборидан четда қолиши мумкин эмас. «Фарғона» Қирғизистоннинг ўзида ва ундан ташқарида ҳамкасбларимизга нисбатан кейинги репрессия тўлқинига қандай муносабат билдирилаётганига назар ташлади.
Кучишлатар тизими ўртасида «социалистик мусобақа»
Қирғизистонда сўз эркинлигига таҳдидларнинг янги босқичига икки хил иш призмасидан қараш керак. Биринчиси, Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг 24.kgга «ҳужум»и билан боғлиқ. Махсус хизмат ушбу нашрга қарши «Уруш тарғиботи» моддаси бўйича иш очди. Бундан ташқари, маҳаллий терговчиларнинг одатига кўра, қайси материал уларнинг эътиборини жалб қилгани номаълум. Бироқ, душанба куни ОАВ раҳбарлари сўроққа олиб кетилганида, портал бош муҳаррири Махинур Ниёзова ўз тахминлари билан бўлишишга муваффақ бўлолди. Унинг фикрича, «жиноят»га Украинадаги ҳарбий амалиётлар ҳақидаги мақолалар сабаб бўлган.
Тинтувдан сўнг хавфсизлик ходимлари компьютерлар ва бошқа офис жиҳозлари ҳамда барча таҳририят ходимларининг мобил телефонларини мусодара қилган. Бу факт МХДҚ нафақат иш материалларини, балки шахсий ёзишмаларни ҳам ҳар томонлама текшириш ниятида эканидан далолат беради. Эслатиб ўтамиз, 15 январь куни 24.kg раҳбарлари саккиз соатдан ортиқ махсус хизмат идорасида бўлган, уларнинг адвокатлари бинога киритилмаган. Охир оқибат, журналистлар маълумотларни ошкор қилмаслик тўғрисидаги тилхат имзолангандан сўнг озод қилинган.
Бироқ, икки кундан кейин воқеа давом этган — нашр директори Асел Оторбаева ва бош муҳаррир Махинур Ниёзовани яна суҳбатга «таклиф қилинган». Бир неча соат ўтгач, аёллар худди гувоҳлар мақомида киргани каби терговчининг кабинетидан чиқиб кетишган. Бироқ, уларнинг адвокати таъкидлашича, журналистлар яна сўроққа чақирилиши мумкин.
Temirov Live лойиҳаси билан боғлиқ эпизодни алоҳида кўриб чиқиш лозим. Бу ерда Ички ишлар вазирлиги вакиллари кўпроқ журналистларни жиноий жавобгарликка тортиш бўйича Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси билан «социалистик мусобақа» уюштирган кўринади. Бунда оммавий тартибсизликларга даъватлар бўйича иш доирасида видеоканал ходимларига (шу жумладан, собиқ ходимларига) нисбатан тинтув ва чақирув ишлари олиб борилган. Қайси видеода хавфсизлик кучлари қонун бузилганини кўрганига яна аниқлик киритилмаган.
ОАВ асосчиси, Қирғизистондан ташқарида яшаётган ва бу ердан суд қарори билан депортация қилинган Болот Темиров ўзининг Х (собиқ Twitter) саҳифасида милиция қилмишлари ИИВ раҳбари Уланбек Ниязбековнинг Temirov Live вазир жиноятлари ҳақида материал тайёрлагани учун қасос олаётганини ёзади. Журналист тадбиркор Алексей Гаврилов терговчилар билан суҳбатда Ниёзбеков қандай қилиб бизнесни босқинчилик билан эгаллаб олаётгани ва мустақил ОАВларни таъқиб қилаётганини айтиб бергандан кейин шундай хулосага келган. Бир неча соатдан сўнг қирғизистонликнинг адвокати унинг ҳимоясидаги Гавриловнинг ногиронлик бўйича ҳужжати борлиги ва «у журналист эмаслиги» сабаб қўйиб юборилганини айтган. Мана сизга ҳибсга олинганларнинг касбий тамойилларга кўра тақсимланиши.
Медиа лойиҳаси ходимларининг омади унчалик юришмаган. 16 январь куни кечқурун «Айт Айт Десе» ва Temirov Live лойиҳаларига алоқадор 11 та журналист полиция томонидан сўроқ қилинганидан сўнг 48 соат ҳибсга олингани ва у ерда гувоҳ сифатида чақирилгани маълум бўлди.
Интернетда инграган овоз
Қирғизистон ҳукумати журналистлар ва мустақил оммавий ахборот воситаларига қарши репрессив ҳаракатларни зудлик билан тўхтатиб, уларга мамлакат ва дунёда содир бўлаётган воқеаларни жазодан қўрқмасдан ёритишга имкон бериши керак. Бу чақириқ саккизта халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотининг «Фуқаролик ҳуқуқлари ҳимоячилари» (Civil Rights Defenders) веб-сайтида эълон қилинган қўшма баёнотида келтирилган.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, сўнгги бир неча йил ичида ҳукуматни танқид қилаётган нашрлар, журналистлар ва блогерлар ўзларигага нисбатан тазйиқларга учраган ва бу жиноий ишлар ва ҳибсга олишларда ўз ифодасини топган. Бундан ташқари, «ноқулай» ОАВ сайтларини блокировка қилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Ҳуқуқ ҳимоячилари бунга мисол сифатида «Клооп» веб-ресурси ва ушбу ОАВнинг давлат билан давом этаётган суд ишларини, шунингдек, «Азаттиқ» порталини (РФда хорижий агент сифатида тан олинган Озодлик радиосининг минтақавий бюроси) келтиришади. Радио айбловчилар билан сулҳ тузмагунича унга кириш имкони бўлмаган.
Ташкилотлар Қирғизистон ҳукуматини оммавий ахборот воситаларига қарши қўзғатилган уруш тарғиботи ва тартибсизликлар бўйича жиноий ишларни тўхтатишга чақиради. Баёнотда, шунингдек, расмийлар ўз мажбуриятларига, хусусан, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактга мувофиқлаштириш бўйича чоралар кўриш орқали матбуот эркинлигини ҳурмат қилиши лозимлиги таъкидланади.
Мурожаатни имзолаганлар рўйхатига қуйидагилар бор:
✅ Фуқаролик ҳуқуқлари ҳимоячилари;
✅ Human Rights Watch;
✅ International Partnership for Human Rights (IPHR);
✅ Норвегия Хельсинки қўмитаси (Norwegian Helsinki Committee);
✅ People in Need
✅ Инсон ҳуқуқлари бўйича Хельсинки жамғармаси (Helsinki Foundation for Human Rights);
✅ FIDH (International Federation for Human Rights);
✅ Қийноқларга қарши Бутунжаҳон ташкилоти (World Organisation Against Torture).
Temirov Live лойиҳасининг 11 нафар ходими ҳибсга олиниши “Чегара билмас мухбирлар” (RSF) ташкилоти томонидан қораланган. Халқаро экспертлар ҳибсга олишларни «шубҳали айбловлар билан маҳаллий журналистик текширувларни тозалаш» деб атаган.
«Коррупцияни текшириш жиноят эмас ва полиция қўрқитиш воситаси сифатида ишлатилмаслиги керак. Биз журналистларга қарши бундай «жодугарларни овлаш» ҳаракатини қоралаймиз ва Қирғизистон ҳукуматини уларни зудлик билан озод қилишга чақирамиз», — дейди RSFнинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича раҳбари Жан Кавелье.
«Мухбирлар» мамлакатда сўз эркинлиги билан боғлиқ вазият кескинлигича қолаётганини, Қирғизистон ўтган йили Жаҳон матбуот эркинлиги индексида 50 ўринни йўқотгани билан изоҳлашади.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳам мавжуд вазиятдан хавотир билдирган. БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича бошқармаси сўз эркинлигини ҳимоя қилиш ва ОАВ қонунчилиги халқаро стандартларга мос келишини таъминлаш талаби билан расмий Бишкекка мурожаат қилган.
«Хавфсизлик кучларининг сўнгги ҳаракатлари фуқаролик жамияти фаоллари, журналистлар ва ҳукуматнинг бошқа танқидчиларига нисбатан кенг босимнинг бир қисмига ўхшайди», — дейди БМТ матбуот котиби Лиз Трасселл.
Айни пайтда халқаро ҳуқуқ фаоллари республика парламентини журналистлар ҳуқуқларини чекловчи ОАВ тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилишдан бош тортишга чақирмоқда. Мазкур ҳужжат ҳозирда депутатлар томонидан кўриб чиқилмоқда.
Хавфсизлик кучлари томонидан босимга учраган ОАВ вакиллари ҳам мамлакат ичида қўллаб-қувватланди. Хусусан, собиқ омбудсман Атир Абдраҳматова журналистларга ўз вазифаларини бажаришга рухсат берилма]тгани, фуқаролар ўз-ўзини цензура қилиш шароитида яшаётганини таъкидлади. Собиқ амалдорнинг сўзларига кўра,
Қирғизистон полиция давлатига айланиб бормоқда.
Жогорку Кенеш (парламент) депутати Дастан Бекешев мустақил оммавий ахборот воситаларини ҳимоя қилиб чиқди.
«Видеокамера ва телефонлари бор ёш йигитлар давлат тўнтариши қила олмайди, улар ҳукуматга таҳдид эмас. Журналистлар Ички ишлар вазирига нисбатан кўтарган саволларига жавобан биз комиссия тузишимиз ёки прокуратура жавоб қайтариши, агар фактлар тасдиқланса, иш очилиши керак эди. 11 йигитга нисбатан эса ИИВ раҳбари номидан қасос олиш мақсадида иш очилган, аммо, аслида бундай эмас дея умид қиламан», — деди сиёсатчи парламентда сўзлаган нутқида.
У президент Садир Жапаровга мурожаат қилиб, комиссия тузишни, оммавий ахборот воситалари таъқиб қилинаётгани масаласини кўриб чиқишни сўради. Бироқ, бу ташаббус парламент спикери Нурланбек Шакиев томонидан қўллаб-қувватланмади, унинг фикрича, Қирғизистонда сўз эркинлиги мавжуд, журналист ҳам ҳар бир фуқаро каби ўз қилмиши учун жавобгарликни ҳис қилиши керак.
-
11 Октябрь11.10Тўсиқларни енгиб ўтиш ва кадрларни сақлаб қолиш керакАлишер Никимбаев — футзал бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатидаги ташкилий муаммолар, андижонлик мухлислар ва Ўзбекистонда спортни ривожлантириш ҳақида
-
08 Октябрь08.10ФотоНон шаҳриТошкентда нонлар фестивали бўлиб ўтди
-
03 Октябрь03.10Мослашув имтиҳониРоссияга бораётган мигрантлар ва уларнинг оилаларига қўйилаётган талабларнинг кучайтирилиши нималарга олиб келиши ҳақида
-
27 Сентябрь27.09«Футболчилар ўйинини ўйнайверсин, футболни эса бошқалар бошқаради» — бундай тезиснинг яшашга ҳаққи йўқАлишер Аминов — Тошкентда бўлиб ўтган FIFPro Бош ассамблеяси ва Ўзбекистонда спортни бошқариш тизимининг ҳуқуқий асослари ҳақида
-
18 Сентябрь18.09Эрмитаж ва WOSCU — ҳамкорлик натижалариЎзбекистон маданий мероси Эрмитажни қанчалар ҳайратга солгани ҳақида. Павел Лурье маърузаси
-
11 Сентябрь11.09Ўзингиз шундай қарорга келдингизНима учун Қозоғистонда АЭС қурилиши бўйича референдум ўтказилиши ёмон ғоя экани ҳақида