Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси йўлни тўсиб қўйган ҳолда намоз ўқилишини қоралади

ORDA.KZ САЙТИ ФОТОСУРАТИ

Йўлда намоз ўқиш мумкин эмас, йўлда ҳаракатланаётган бошқа кимсаларни ҳурмат қилиш керак. Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси (муфтият) 6 декабрь куни Олмаотада содир бўлган воқеага шундай баёнот билан жавоб берди, деб хабар беради Kaztag.

Ўша куни жума намозига келган одамлар Олмаота марказий жоме масжидига сиғмаган, шу сабаб айрим намозхонлар М.Маметова кўчасини тўсган ҳолда намоз ўқишга киришган. Бу эса тирбандлик ва йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига олиб келган.

«Йўлда намоз ўқишни тақиқлашнинг асосий сабаби, транспорт ҳаракатига моънеликни олдини олишдир. Йўлда тез ёрдам машинаси, ўт ўчириш машинаси ёки ишга шошилаётган одам ҳаракатланиши мумкин. Намоз учун кўчани ҳатто беш дақиқага тўсиб қўйиш ҳам тирбандликни келтириб чиқаради ва транспорт ҳаракатига тўсқинлик қилади», — дейди муфтиятдагилар.

«Ўрда» нашрининг ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаларига кўра, воқеадан сўнг масжид яқинидаги ҳудудда тартибни сақлашга масъул бўлган тўрт нафар полициячи ишдан бўшатилган, намоз ўқиган кимсаларнинг бир нечтаси ушланган, улар орасида хорижликлар ҳам бўлиши мумкин.

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси воқеа ҳолатларини, жумладан, провокация эҳтимолини текширишга киришган. Йўлларни тўсиб қўйган ҳолда намоз ўқишлик Олмаота учун одатий ҳол эмас, ҳатто Ҳайит байрамларида ҳам, деб таъкидлайди «Ўрда» нашри.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Россия тарғиботи қозоғистонликларга қандай таъсир кўрсатаётгани ҳақида

  • Оға Хон жамғармаси Кобулдаги қадимий Боло-Ҳисор қалъасини археология паркига айлантирмоқда

  • Нима учун Пекин умумий чегарага эга бўла туриб, толиблар билан Марказий Осиё орқали савдо қилаётгани ҳақида

  • Нима учун хитойликлар спиртли ичимликларни кўллар билан ўлчаши ва Фарғона узуми империянинг таъм дидини абадий ўзгартириб юборгани ҳақида