«Такси» кинофраншизасининг юлдузи XV Халқаро Тошкент кинофестивалида иштирок этади

Фредерик Дифенталь. flipboard.com сайти фотосурати

Франциялик актёр Фредерик Дифенталь «Ипак йўли дурдонаси» XV Халқаро Тошкент кинофестивалида иштирок этади. Бундан ташқари, у кинофорумнинг очилиш маросими бошловчиси сифатида ҳам кўриб чиқилмоқда, дея хабар беради фестиваль ташкилотчиси матбуот хизмати.

Фредерик Дифенталь Самир Наcери ўйнаган «Такси» фильми франшизасининг бош қаҳрамони Даниелнинг дўсти, полициячи Эмильен роли билан кўпчиликка танилган. У энг яхши ёш актёр сифатида «Сезар» мукофотига номзод бўлган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Тошкент кинофестивалининг очилиш маросими бошловчиси Голливуд актёри Арманд Ассанте бўлган эди.

ℹ️ Тошкент халқаро кинофестивали 1968 йилдан 1988 йилгача ҳар икки йилда бир марта, кейин эса 1992 ва 1997 йиллари бўлиб ўтган. Бу Осиё, Африка ва Лотин Америкаси кинематографиясининг дунёдаги энг йирик форуми эди.

Фестиваль халқаро майдонда нуфузга эга бўлиб, турли мамлакатлар киноижодкорларига ўз асарларини намойиш этиш, ўзаро тажриба ва фикр алмашиш имконини берган.

2021 йил июнь ойида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Тошкент кинофестивалини қайта тиклаш ва уни ҳар йили ўтказиш тўғрисида»ги қарорни имзолаган эди. Ўшандан бери «Ипак йўли дурдонаси» кинофестивали икки маротаба ўтказилди. Бу йил фестиваль Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида 29 сентябрдан 2 октябргача бўлиб ўтади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда ҳарбий марш бўлиб ўтди

  • Алия Назарбоеванинг рейдерлик билан боғлиқ можаро марказида қолгани ва нега бу ишни ҳеч ким тергов қилишни хоҳламаётгани ҳақида

  • Қирғизистон президенти келтирган далиллар ва халқаро ташкилотларнинг «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонун имзоланишига муносабати

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди