Қозоғистон Бош прокуратураси: 39 нафар полициячи қийноқлар учун жавобгарликка тортилди

kapital.kz сайти фотосурати

Қозоғистон Бош прокуратураси 88 фуқарони қийноқларга солган 39 нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларини жавобгарликка тортди. Бу ҳақда республика Бош прокурори ўринбосари Булат Дембаев Ички ишлар вазирлиги вакиллари билан бўлиб ўтган қўшма йиғилишда маълум қилди, дея хабар беради Бош прокуратура матбуот хизмати.

Мулозимнинг тушунтиришича, терговнинг ноқонуний усуллари фактларининг олдини олиш чораларидан бири жазони ижро этиш муассасалари ва ички ишлар органларида узлуксиз видеокузатув тизимини жорий этишдир. Бироқ, Бош прокуратура томонидан ўтказилган текшириш жараёнида техник жиҳозлар билан таъминлашда камчиликлар аниқланган.

Жумладан, 5812 та объект ва бинолар ҳалигача видео қайд этиш тизими билан қамраб олинмаган, 900 та камера ишга яроқсиз бўлган.

««Кўр зоналар»ни бартараф этиш мақсадида прокуратура органларининг талабига биноан 3783 та қўшимча видеокамералар ўрнатилган. Биноларни тўлиқ жиҳозлаш жорий йил охиригача якунланиши режалаштирилган», — дейилади хабарда.

Дембаевнинг қўшимча қилишича, 19 нафар ҳудудий ички ишлар бошқармалари, Жазони ижро этиш тизими қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги марказий аппарати раҳбарлари интизомий жавобгарликка тортилган.

Бундан ташқари, вазирликка қийноқларга мойил бўлган ходимларни эрта аниқлаш мақсадида психологик тест ўтказиш тавсия этилган.

Жорий йилнинг 1 июнь куни Бош прокуратура Шарқий Қозоғистон вилоятида жойлашган колонияда қийноқларга оид далиллар аниқлангани ҳақида хабар берган эди. Назорат органи маълумотларига кўра, полициячи тизимли қийноқларда айбланган ва 3,5 йилга озодликдан маҳрум этилган. Бироқ , апелляция суди уни оқлаган. Шу муносабат билан прокуратура томонидан янги текширув бошланган, бу иш давомида инкор этиб бўлмайдиган фактлар аниқланган.

Аниқланишича, ушбу ИИБ ходими қарамоғида бўлган маҳкумларга сохта айбдор шахсларга нисбатан қийноқ қўллаш бўйича кўрсатмалар берган.

Маҳкумлар жазони ўташ режимини бузиш билан боғлиқ бўлмаган қоидабузарликлар учун жазоланишганмасалан, маҳкумнинг соқолини этарлича яхши олинмагани ёки колония ходимларининг исми ва отасининг исмини унутганлиги учун. Қийноқлар жараёни видеокамерага ёзиб олинган.

Бош прокуратура қўшимча қилишича, собиқ полициячи яна қийноқлар ташкилотчиси сифатида судланган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ