МДҲ мамлакатларидаги киностудиялар директорлари онлайн платформа яратишга келишиб олдилар

МДҲ Кинематографлари кенгаши. Ўзбекистон Кинематография агентлиги матбуот хизмати фотосурати

Минскда «Лiстапад» кинофестивали доирасида бўлиб ўтган МДҲ давлатлари киностудиялари директорлари кенгашида Кенгашга аъзо мамлакатлар фильмларини намойиш этиш учун ягона платформа яратиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Кинематография агентлиги матбуот хизмати ўз Telegram-каналида маълум қилди.

Иштирокчи давлатлар томонидан ишлаб чиқарилган фильмларни ихтисослаштирилган платформада онлайн ва очиқ форматда томоша қилиш режалаштирилган.

Кенгашда МДҲ давлатлари киностудияларининг халқаро ижодий уюшмасини ва Кинематографлар ижодий уюшмасининг «Олтин фильмлар тўплами»ни яратиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

«Бу техник ва молиявий имкониятлар, ижодкорликнинг уйғунлиги бўлади. Бизнинг асосий вазифамиз – томошабинларга манзур бўладиган инновацион фильмлар яратишдир», – дейди Ўзбекистон Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов.

Кенгаш ишида Беларусь, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон вакиллари иштирок этдилар.

Беларусда 4-11 ноябрь кунлари бўлиб ўтаётган «Лiстапад» кинофестивалида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон киночиларининг сўнгги асарлари, шунингдек классик совет фильмлари, жумладан, Элёр Ишмуҳамедовнинг «Севишганлар», Павел Боголюбовнинг «Қиз -йигит», Толомуш Океевнинг «Болалигимиз осмони» фильмлари намойиш этилди.

  • 150 дан ортиқ ҳуқуқ ҳимоячилари, фаоллар ва журналистлар Юлия Емельянова ва Мансур Мовлаевни Россияга экстрадиция қилишга қарши баёнотни имзоладилар

  • Қозоғистон сунъий интеллект пойгасида АҚШ ва Хитой ўртасида қандай мувозанат сақламоқда

  • Толибларга қарши мухолифат етакчилари мамлакат келажаги борасида турлича фикр билдирди

  • Машҳур санъаткорнинг Жапаров олдида ўзини қандай тутгани Қирғизистонда ҳокимиятга сиғиниш ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги баҳсларга сабаб бўлди