China Southern Airlines авиакомпанияси Урумчи-Тошкент йўналишида тўғридан-тўғри рейсларни амалга оширади

TWITTERДАН ФОТОСУРАТ

China Southern Airlines авиакомпанияси Урумчи-Тошкент-Урумчи йўналиши бўйича тўғридан-тўғри рейсни йўлга қўяди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар берди.

Биринчи йўловчи рейси 14 октябрга белгиланган. Мунтазам рейслар Boeing 737 ва Boeing 787 самолётларида ҳафтасига бир марта жума кунлари амалга оширилади.

China Southern Airlines — Гуанчжоуда жойлашган Хитойнинг энг йирик авиакомпанияси. Йиллик йўловчи ташиш ҳажми бўйича Осиёнинг энг йирик авиакомпанияси бўлиб, дунёда олтинчи, юк ва почта жўнатмалари бўйича эса саккизинчи ўринда туради.

2019 йил декабрь ҳолатига кўра, China Southern Airlines авиакомпаниясининг 860 дан ортиқ йўловчи ва юк самолётларидан иборат парки, жумладан Boeing 787 Dreamliner, B777 ва B737, шунингдек Airbus A380 Super Jumbo, A330 ва A320 ҳаво кемаларига эга. Авиакомпания дунёда биринчилардан бўлиб A380 Super Jumbo самолётини бошқарган.

Ҳозирги вақтда China Southern 1000 дан ортиқ йўналишлар тармоғини бошқаради, ҳар куни дунёнинг 40 та мамлакати бўйлаб 224 та йўналишда 500 мингта ўриндиқни ҳавола этган ҳолда 3000 та рейсни амалга оширади.

  • 150 дан ортиқ ҳуқуқ ҳимоячилари, фаоллар ва журналистлар Юлия Емельянова ва Мансур Мовлаевни Россияга экстрадиция қилишга қарши баёнотни имзоладилар

  • Қозоғистон сунъий интеллект пойгасида АҚШ ва Хитой ўртасида қандай мувозанат сақламоқда

  • Толибларга қарши мухолифат етакчилари мамлакат келажаги борасида турлича фикр билдирди

  • Машҳур санъаткорнинг Жапаров олдида ўзини қандай тутгани Қирғизистонда ҳокимиятга сиғиниш ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги баҳсларга сабаб бўлди