Олтмиш ёшли эркак ИИВ ходимлари томонидан қўлга олинганидан сўнг вафот этган

Uznews.uz сайти фотосурати

Фарғона вилоятида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан қўлга олинган 60 ёшли эркак вафот этди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.

Ҳодиса 27 август куни маҳаллий вақт билан соат 19:00 да Қувасой шаҳрида содир бўлган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари маст ҳолда жамоат тартибини бузган 1962 йили туғилган шахсни қўлга олган, деб хабар беради прокуратура.

Қўлга олинган шахс кўрикдан ўтказиш учун туман тиббиёт бўлимига олиб келинган. Фарғона вилояти прокуратураси хулосасида кўрсатилгандек, унинг соғлиғи кескин ёмонлашган, кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, эркак вафот этган.

Судга оид тиббий экспертизанинг дастлабки маълумотига кўра, мазкур шахснинг ўлимига «Юракнинг ишемик касаллиги, юрак тож кон томирларини ўткир етишмовчилиги, ўнг томонлама пневмония, сурункали плеврит, ошқозон ости безига қон қуйилиши, алкоголдан заҳарланиш» сабаб бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Вилоят прокуратураси ушбу ҳодисани ўз назоратига олган.

  • 150 дан ортиқ ҳуқуқ ҳимоячилари, фаоллар ва журналистлар Юлия Емельянова ва Мансур Мовлаевни Россияга экстрадиция қилишга қарши баёнотни имзоладилар

  • Қозоғистон сунъий интеллект пойгасида АҚШ ва Хитой ўртасида қандай мувозанат сақламоқда

  • Толибларга қарши мухолифат етакчилари мамлакат келажаги борасида турлича фикр билдирди

  • Машҳур санъаткорнинг Жапаров олдида ўзини қандай тутгани Қирғизистонда ҳокимиятга сиғиниш ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги баҳсларга сабаб бўлди