Ўзбекистон парламенти янги қишлоқ хўжалиги вазири номзодини маъқуллади

Азиз Воитов. Kun.uz сайти фотосурати

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига Азиз Воитов тайинланади. Унинг номзоди 29 август куни республика Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан маъқулланди. Энди у Ўзбекистон Президенти томонидан тасдиқланиши керак.

Вазир ўрни июль ойи ўрталарида, уни эгаллаб турган Жамшид Хўжаев Бош вазир ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири этиб тайинланганидан сўнг бўшаб қолган эди.

Подробно.uz хабарига кўра, Азиз Воитов 1980 йили Ўзбекистон пойтахтида туғилган. Тошкент молия институти ва Давлат бошқаруви академияси қошидаги Олий бизнес мактаби битирувчиси. 2000-2017-йиллари Ташқи иқтисодий алоқалар миллий банкида турли лавозимларда ишлаган, 2017-2020 йилларда «Ўзсаноатқурилишбанк» бошқаруви раиси лавозимларида ишлаган. Воитов 2020 йил март ойидан бошлаб Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

  • 150 дан ортиқ ҳуқуқ ҳимоячилари, фаоллар ва журналистлар Юлия Емельянова ва Мансур Мовлаевни Россияга экстрадиция қилишга қарши баёнотни имзоладилар

  • Қозоғистон сунъий интеллект пойгасида АҚШ ва Хитой ўртасида қандай мувозанат сақламоқда

  • Толибларга қарши мухолифат етакчилари мамлакат келажаги борасида турлича фикр билдирди

  • Машҳур санъаткорнинг Жапаров олдида ўзини қандай тутгани Қирғизистонда ҳокимиятга сиғиниш ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги баҳсларга сабаб бўлди