Туркман ҳуқуқ фаоли оёғини ампутация қилишларидан бош тортгани учун қамоқхонага қайтарилиши мумкин

Мингеловни озод этиш талаби билан ўтказилган акция. turkmen.news сайти фотосурати

Узоқ муддатли қамоқ жазосига ҳукм қилинган туркман ҳуқуқ фаоли Мансур Мингелов оёғини ампутация қилишларидан бош тортгани учун касалхонадан колонияга қайтарилиши мумкин. Бу ҳақда Turkmen.news хабар берди.

Журналистларнинг таъкидлашича, маҳбус оғир формада суяк сил касаллигидан азият чекади. Унга бир неча бор оёғини ампутация қилишни таклиф қилишган, чунки Туркманистонда мазкур касалликни бу босқичда даволаш олмайдилар. Яқинда маҳкум ИИВ тиббий комиссияси мутахассислари томонидан кўрикдан ўтказилган ва ташхис тасдиқланган. Шу билан бирга, шифокорлар оёқни сақлаб қолиш мумкинлигига ишонишади, чунки у иссиқ ва бармоқлар ҳаракатчанлигини сақлаб қолган. Бироқ, маҳкумга тўлиқ ёрдам фақат чет элда кўрсатилиши мумкин.

Нашрнинг қўшимча қилишича, президентнинг 2017 йилдаги қарорига кўра, бундай оғир хасталикка чалинганлар тиббий рухсатнома билан озод этилиши керак. Бироқ, расмийлар афв этилишига сабаб бўлмаслиги учун Мингеловга унинг ташхиси ҳақида расман хабар беришмаган.

ОАВ маълумотларига кўра, маҳбусда суяк сили касаллиги кузатилади, у иккала оёқ ва умуртқа поғонасига таъсир қилади, шу сабабли 49 ёшли эркак фақат қўлтиқ таёқчада ва ўзгалар ёрдами билан ҳаракат қила олади. У ҳозир ётган шифохонада мутахассислари унинг аҳволидаги ўзгаришларга тезда жавоб беришади ва керакли даволанишни амалга оширадилар. Колонияда маҳбусларга бундай ғамхўрлик йўқ, шунинг учун у ерда Мингелов ўлимга юз тутиши мумкин. Ампутациядан бош тортгани учун хавфсизлик кучлари уни қамоққа қайтариш ниятида.

ℹ️ Мари вилоятида яшовчи Мансур Мингелов ёшлигиданоқ ўзи мансуб бўлган этник озчилик — балужлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиб келган. 2012 йили у гиёҳванд моддалар контрабандасида гумонланиб ҳибсга олинган. Тергов пайтида фаол қийноққа солинган. Тез орада Мингеловнинг қилмишларида жиноят таркиби топилмагани сабаб, озодликка чиқарилган. Шундан сўнг ҳуқуқ ҳимоячиси қийноқлар ҳақида шикоят қила бошлаган, сўнг унга нисбатан сохта иш уюштирилган ва у 22 йилга озодликдан маҳрум этилган. 2018 йили маҳбуснинг ҳибсга олинаётганида синган оёғида сил касали аниқланган.

Қайд этилишича, халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитаси Туркманистон ҳукуматига Мингеловни озод этиш талаби билан бир неча бор мурожаат қилган. Ҳатто мамлакат президентининг тегишли фармони мавжуд, бироқ ҳар сафар Миллий хавфсизлик вазирлиги ушбу ҳужжат талабларини бажармаслик учун сабаб топади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ