Қирғизистон аҳолисининг ўртача ойлик иш ҳақи деярли 400 долларга етди

«Фарғона» фотосурати

Қирғизистонда жорий йилнинг январь-апрель ойларида кичик корхоналарни ҳисобга олмаганда ўртача ойлик иш ҳақи 34 391 сўмни (394 доллар) ташкил қилди. Бу ҳақда Economist.kg Қирғизистон Иқтисодиёт вазирлигига таяниб хабар беради.

Вазирлик маълумотларига кўра, иш ҳақининг ўсиши 2023 йилнинг шу даврига нисбатан ўртача 11,7 фоизни, истеъмол нархлари индексини ҳисобга олган ҳолда реал иш ҳақи эса 6 фоизга ошган.

Иш ҳақининг энг юқори ўсиши «бошқа хизмат кўрсатиш фаолияти» (+41,8 фоиз), «улгуржи ва чакана савдо, автомобилларни таъмирлаш» (+35,5 фоиз) ва «қурилиш» (31,7 фоиз) соҳаларида қайд этилган.

Шунингдек, қуйидаги соҳаларда ҳам иш ҳақи ошган:

👉 сув таъминоти, тозалаш, чиқиндиларни қайта ишлаш ва иккиламчи хом ашёни олиш — 29,7 фоизга;

👉 тоғ-кон саноати – 25,2% га;

👉 кўчмас мулк билан боғлиқ операциялар – 23,2 фоизга;

👉 касбий, илмий ва техник фаолият — 22,4 фоизга;

👉 транспорт фаолияти ва юкларни сақлаш — 18,2% га.

Қирғизистондаги ўртача иш ҳақини Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларидаги шунга ўхшаш кўрсаткичлар билан солиштирадиган бўлсак, у энг паст кўрсаткич бўлмайди. Шундай қилиб, доллар эквивалентида ўтган йилнинг уч чораги якунларига кўра, бу қиймат Тожикистонда қарийб 160 доллар, Ўзбекистонда 356 доллар, Қозоғистонда 775 долларни ташкил қилган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ