Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси Назарбоевнинг жияни қаерда эканини маълум қилди

Самат Абиш. Ижтимоий тармоқ фотосурати

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси (МХҚ) журналистларнинг бошқарма раиси биринчи ўринбосари Самат Абишнинг қаерда экани тўғрисидаги саволларига жавоб берди.

«Сўровлар муносабати билан С.Абиш Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритаётганини маълум қиламиз. Ҳозирда у таътилда», — дейилади Қўмита қисқа хабарида.

Самат Абиш Қозоғистон собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг жияни. 7 январь куни Orda.Kz нашри унинг ҳибсга олингани ҳақида хабар берганди, бироқ бир соатдан кейин манба хатосига таяниб, бу маълумотни рад этди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ