Жиззах ҳокимияти карантинга ёпилди

Жиззах ҳокимияти . Jizzax.uz сайти фотосурати

Жиззаҳ шаҳри ҳокимияти карантин назоратига олинган. «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш маркази» Жиззах шаҳар бўлимининг 1 нафар ҳодимида covid-19 инфекцияси аниқланганлиги сабабли «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш маркази» Жиззах шаҳар бўлими ва шаҳар ҳокимлиги биноси карантинга олинган, деб хабар беради ҳокимиятнинг матбуот хизмати.

Сўнгги кунларда Жиззах шаҳрида коронавирус инфекциясининг кўпайганлиги ва ҳудудда вирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида шаҳар ҳокими А.Шукуров топшириғи билан ҳокимлик ҳодимлари covid-19 тестидан ўтказилган. Ўтказилган тест натижаларига кўра Жиззах шаҳар ҳокимлиги ҳодимлари ва раҳбариятидан коронавирус инфекцияси аниқланмаган. Лекин «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш маркази» ходимида вирус аниқланган. Айни пайтда ҳокимлик ҳодимлари ўз ишларини масофадан туриб давом эттиришмоқда.

Шу билан бирга Тошкентдаги йирик кийим-кечак бозори «Абу Саҳий» карантинга ёпилган. Чилонзор тумани ҳокимияти хабарига кўра, бозорда бир нечта ишчида коронавирус инфекцияси аниқланган. Бозорнинг барча ходимлари ва савдогарлар «режали профилактика тадбирлари» доирасида анализ топширганлар. Бу каби тадбирлар пойтахт бозорларида тез-тез ўтказилиб турилади. Коронавирус аниқлангани сабаб «Ўрикзор», «Флешка» («Малика») ва Юнусобод туманидаги деҳқон бозори ёпилган.

Бундан олдин Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида тиббиёт ходимида коронавирус аниқлангани хабар қилинганди. Шундан сўнг маҳаллий касалхона ва поликлиника профилактика учун ёпилган.

Ўзбекистонда июль ойи бошидан COVID-19 га чалинганлар сони кескин кўпайди. Яқинда антирекорд ўрнатилди – бир кунда 342 та вирусга чалинганлик ҳолати қайд этилди. 7 июль тушдан кейинги ҳолатга кўра, мамлакатда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 10 459 та одамдан иборат, 6690 та бемор ушбу инфекциядан тузалиб кетган, 38 та одам ўлган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ