Россия банклари учун ўзбек сўмларида биринчи корреспондентлик ҳисоб рақами очилди

Review.uz сайти фотосурати

Россия Экспорт Маркази (РЭЦ — Российский Экспортный Центр) гуруҳига кирувчи РОСЭКСИМБАНК Россия банклари учун ўзбек сўмларида биринчи корреспондентлик ҳисоб рақамини очди. Бу Россия Федерацияси компаниялари учун савдо шерикларининг миллий валюталарида импорт-экспорт операцияларини амалга ошириш имкониятларини кенгайтиради, дея маълум қилади РЭЦ матбуот хизмати.

Бундан ташқари, РОСЭКСИМБАНК россия рублларидаги бир нечта ЛОРО-ҳисоб рақамларини очди. Корреспондентлик рақамларининг бундай турлари битта мамлакатнинг молиявий ташкилотлари томонидан бошқа давлатнинг банлари фойдалана олишлари учун очилади. Ушбу ҳолатда эса ЛОРО- ҳисоб рақамлари Ўзбекистон учун очилган.

“Халқаро ҳисоб-китобларда миллий валюталардан фойдаланишни рағбатлантириш учун инфратузилмавий қарорларнинг яратилиши амалда тушум бўйича оқимларни ва компаниялар мажбуриятларини битта пул бирлигида синхронлаштириб, экспортчиларга молиявий таҳликаларни пасайтириш имкониятини беради. Ва бунинг оқибатида шартномаларнинг , бажарилмаслик таҳликасининг пасайишини кутиш мумкин бўлади”, — дея билдирди РЭЦ бош директори Вероника Никишина.

Миллий валюталардаги операциялар келишувларни молиялаш масалаларини ҳам енгиллатади. Масалан, Россиядан юқори технологияга оид маҳсулотларни рублда экспорт қилаётган компаниялар учун Россия Федерацияси Саноат ва савдо вазирлигининг имтиёзлар дастури амал қилмоқда.

Айни пайтда РОСЭКСИМБАНК Россия компанияларининг операцияларини хитой юани, қозоқ тенгеси, ҳинд рупияси, қирғиз соми, венгер форинтларида ўтказмоқда ҳамда валюталар рўйхатини кенгайтиришни режалаштирмоқда.

РЭЦ маълумотига кўра, ўтган йили Россиядан Ўзбекистонга экспорт ҳажми 3,9 миллиард АҚШ долларини ташкил этган. Марказий Осиёга Россия Федерациясидан асосан ўрмон саноати корхоналарининг, металлургия, машинасозлик ва агросаноат комплекси маҳсулотлари етказиб берилган. Мазкур даврда ижобий динамикага эришган товарлар рўйхатида – енгил автомобиллар, минерал моддаларни қайта ишлаш учун машина ва жиҳозлар, қора металлдан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар, темир йўл вагонлари, кунгабоқар ёғи ва бошқалар киритилган.

Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси таҳлилчилари бошқа рақамлар билан иш олиб боришган. Уларнинг маълумотига кўра, 2019 йилда Россия Федерациясидан Ўзбекистонга экспорт 4,1 миллиард долларни ташкил этган. Таққослаш учун – ўзбекистонлик корхоналар Россия Федерациясида 2,5 миллиард АҚШ долларига тенг маҳсулотлар ва хизматларни юборганлар.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкент илк бор ўз ҳарбийларини Москвадаги Ғалаба парадига юборди. У ерда аскарлар қўшнилар билан қўшилиб кетди

  • Россиядан Ўзбекистонга учадиган чартер рейсга элчихонадаги электрон навбатдан айланиб ўтиб, қандай қилиб авиачипта сотиб олса бўлиши ҳақида

  • Россияда мигрантлар учун “ишонч рейтингини” жорий этиш режалаштирилмоқда. Хитойда бундай рейтинг яратиб бўлинган

  • Тошкентдаги Human House арт-майдонининг яратувчилари ўз уйларини бузилишдан сақлаб қола оладиларми