Абитуриентлар бу йили она тили ва тарих фанидан имтиҳон топширмайдилар

Ўзбекистон ОТМларидан бирида текст синови. Uztag.info сайти фотосурати

Ўзбекистонда бу йили олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари бешта эмас, иккита фандан иборат бўлади. Бу ҳақда Давлат тест маркази Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўриносари Беҳзод Мусаевнинг брифингга берган маълумотларига таяниб хабар беради.

Эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб тест синовларидан мажбурий фанлар олиб ташланган (она тили, математика, Ўзбекистон тарихи). Фақат абитуриентларнинг танлаган бакалавриат йўналишига доир фанлар қолдирилган. Тест топшириқлари сони ҳар бир фан бўйича 30 тадан бўлиб, максимал балл ўтган йилги каби 189 дан иборат бўлади. Тест топшириқларини ечиш учун уч соатдан вақт ажратилади. Имтиҳонлар уч сменада ўтади: биринчиси – соат 7:30 да, иккинчиси – соат 11:30 да ва учинчиси – соат 15:30 да бошланади. Ҳар бир сменада 25 мингдан абитуриент имтиҳон топширади ва уларнинг ҳар бирига 3 кв.м. майдон ажратилади.

ДТМ ҳар бир абитуриентга тиббий ниқоб ва қўлқоп топширади. Имтиҳон ўтадиган бинолар кунига тўрт мартадан дезинфекция қилинади.

Ҳужжатларни 15 июндан 15 июлга қадар Ягона интерактив давлат хизмати портали орқали топшириш мумкин. Бу йили мактабни тамомлаган абитуриентлар уларга электрон тарзда берилган паспорт ва аттестатни тақдим этишлари лозим бўлади. Ўтган йили ўқишни тамомлаган ўқувчилар паспорт, диплом, тил билиш тўғрисида сертификат ва имтиёзларга доир ҳужжатларни топширадилар.

Бош вазир ўринбосари Мусаевга кўра, бу йили ОТМларга кириш учун 1,27 миллионта ариза топширилиши кутилмоқда. У шунингдек, «2030 йилгача олий таълимни ривожлантириш концепцияси» га кўра, олий таълим муассасаларига 25 фоиздан ортиқ мактаб битирувчиларини қабул қилиш режалаштирилганини маълум қилди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ