Япония республика қишлоқларидаги аёлларни қўллаб-қувватлашга $3 млн ажратади

Uza.uz сайти фотосурати

Япония ҳукумати Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларида истиқомат қилувчи аёлларни қўллаб-қувватлашга $3 млн маблағ ажратишга қарор қилди. Бу ҳақда Газета.uz республикадаги Япония элчихонасига таяниб хабар беради.

Ёрдам Фарғона, Жиззах ва Қашқадарё вилоятларидаги 3500 нафар аёлга тақсимланади. Улар дастлаб малака ошириб, кейин ўз биснесларини юритишлари мумкин. Келгусида 300 га яқин ўрта ва кичик корхоналарининг молиявий ёрдам олиши, бир ярим мингта ишчи ўрни яратилиши кутилмоқда.

Элчихонада Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашга қўшимча $7 миллионга яқин маблағ ажратилиши айтилган, лекин аниқ сумма ҳали аниқланмаган.

Япония ташки ишлар вазирлиги ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) Ўзбекистонга хусусий ҳимоя воситалари, ўпкани сунъий шамоллатиш (ЎСШ) аппаратлари, рақамли рентген ташхиси ускунасини етказиб беришни режалаштирган.

Дипмиссия вакиллари Ўзбекистон халқ таълим вазирлигининг тарих, табиат, фан ва технологиялар онлайн-машғулотларига доир маърифий DVD-дастурларни тақдим этишларини сураб мурожаат қилганини маълум қилдилар. Япония элчихонаси ҳозирда ушбу масалани ҳал қилиш устида ишламоқда.

Апрель ойида Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги раҳбари Сардор Умурзоқов Япония Молия вазири Таро Асо билан видеоконференция форматида музокара олиб бориб, унда Япониядан коронавирусга қарши курашда молиявий кўмак сўраган. Учрашув якунида Ўзбекистондаги шифохоналарни ЎСШ аппаратлари билан жиҳозлаш учун япон грантларини йўналтиришга келишиб олинган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ