Ўзбекистонда камбағалликни қисқартиришга эътибор кучайтирилади

26 март видеоселектор йиғилиши. Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг фотосурати

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги сифатида қайта ташкил этилади. Бу ҳақда 26 март куни бўлиб ўтган мажлисда республика президенти Шавкат Мирзиёев маълум қилди, деб хабар беради давлат раҳбарининг матбуот хизмати.

Вазирлик камбағалликни камайтириш, жумладан янги ишчи ўринлар яратиш ҳисобига аҳоли даромадини кўпайтириш масалалари билан шуғулланади.

Шу йилнинг февраль ойида Бош вазирнинг молиявий-иқтисодий масалалар, камбағалликни камайтириш бўйича ўринбосари лавозими жорий этилганди. Бу лавозимни автоматик равишда Иқтисод ва саноат вазири эгаллайди. Ҳозирда ташкилотни Жамшид Қўчқоров бошқармоқда. Президент январь ойида парламентдаги чиқишида мамлакат аҳолисининг аксари қисми, айниқса қишлоқ аҳолиси етарлича даромад манбаига эга эмаслигини таъкидлаганди. Республикада кам таъминланган одамлар сони 4-5 миллионни ёки аҳолининг 12-15% ташкил этади. Давлат раҳбари камбағалликни бартараф этишга йўналтирилган дастурларни ишлаб чиқаришга эътибор қаратди. Аҳолига микромолиявий ва молиявий ресурслар хизматидан фойдаланган ҳолда тадбиркорлик ишлари билан шуғулланиш таклиф этилади.

Тадбиркорлик салоҳиятига эга бўлмаган одамлар малакавий қайта тайёрлаш курсларида ўқиш имконига эга бўладилар. 2020 йили ушбу мақсадларга $700 млн маблағ йўналтирилади. Ҳукуматга 500 минг янги иш ўринлари яратиш топшириғи берилган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ