Москвадан Тошкентга учган ўзбекистонликлар Новосибирскда ушланиб қолганлар

Новосибирск аэропортидаги йўловчилар. Tolmachevo.ru сайти фотосурати

Москвадан Тошкентга Новосибирск орқали учиб кетган 150 нафар йўловчи Толмачево аэропортида ушланиб қолганлар. Гар шундаки, улар Новосибирскка қўниб, Тошкентга бошқа самолётда учишлари керак бўлган. Лекин аэропортда Ўзбекистонга рейс бекор қилингани муносаби билан ўзбекистонликлар бошқа самолётга ўтира олмаганлар. Бу ҳақда «Фарғона»га йўловчилар билан гаплашган тадбиркор Умид Мўйдинов хабар берди.

Аниқланишича, ўзбекистонлик йўловчилар Россиянинг S7 авиакомпаниясидан чипта сотиб олганлар. Айнан шу компания ўзбекистонликларни Россиядан эвакуация қилишини маълум қилганди. Самолёт 17 март куни Москвадан Новосибирскка парвоз қилади. Лекин одамлар Толмачево аэропортига етиб боргандан сўнг Ўзбекистон коронавирус эпидемияси туфайли ўз чегерасини ёпганини ва Россиядан самолят қабул қилмаслигини биладилар.

Йўловчилар Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасига, йирик шаҳарлардаги консулликларига қўнғироқ қилишга уринадилар. Лекин улар расмий сайтда кўрсатилган телефон рақамларига қўнғироқ қилиб тушолмайдилар («Фарғона» ҳам бу нарсанинг уддасидан чиқолмади).

Йўловчилардан бирининг эътироф этишича, Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги консули ўз юртдошлари билан гаплашишни хоҳламай гўшакни қўйиб қўйган. S7 авиакомпаниясининг операторлари ҳам қўнғироқларга жавоб беришмаган.

Йўловчиларнинг орасида болалар кўп, улар чарчаган, кимдан нажот кутишни билмайдилар. Айрим одамлар Москвага қайтиш чипталарини сотиб олганлар.

COVID-19 коронавируси пандемияси сабаб Ўзбекистон ўз чегарасини ёпганидан сўнг Uzbekistan Airways 5 апрелга қадар ўзининг барча халқаро рейсларини бекор қилди. Россия 18 мартдан 1 майга қадар чегарасини ёпган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ