Россия ўзбек газини импорт қилиш бўйича Хитойдан ўтиб кетди

Ўзбекистондаги газ қувури. Kun.uz сайти фотосурати

2019 йили Ўзбекистон 13,5 млрд кубметр табиий газни экспорт қилган ва бу кўрсатгич ундан аввалги йилга қараганда 9,4% кам бўлган. Энг катта хажмдаги ўзбек газини Россия сотиб олган ва кейинги йилларда у илк бор Хитойни ортда қолдирган. Бу ҳақда «Новости Узбекистана» хабар беради dividends янгиликларига таянган ҳолда.

Ўтган йили РФ Ўзбекистондан 6,8 млрд кубметр газ сотиб олган ва бу миқдор хорижга экспорт қилинаётган табиий газнинг 45 фоизини ташкил этади. Иккинчи ўринда 5,1 млрд кубметр газ (37,2%) импорт қилиш билан Хитой туради. (37,2%). ХХР 2018 йилга қараганда газ импортини 35 фоизга камайтирган. Ўзбекистон газини импорт қилиш бўйича учинчи ўринни Қозоғистон эгаллайди. У 2019 йили 2,2 млрд кубметр газ сотиб олган.

Тожикистон 140 млн куб метр, Қирғизистон 36,2 млн кубметр ўзбек газини сотиб олган.

Импорт бўйича учта етакчи давлат солиштирилганда Россия бир минг кубметр газни энг арзон нархда — $145,76 га сотиб олган. 2018 йили газнинг нархи унчалик ошмаган ва бир минг куби $142,02 турган. Хитой ўтган йили Ўзбекистонга ҳар минг кубметр газ учун $182,25 дан тўлаган (ундан бир йил олдин нарх-$166,66 бўлган). Қозоғистон табиий газни энг қиммат нархда сотиб олган – $198,2 минг куби учун (2018 йили $184,45 бўлган).

Ўзбекиситон Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 2019 йили республикада 59,5 млрд кубметр газ қазиб олинган ва бу олдинги йилга нисбатан 1,6% кам бўлган. Газ экспорти давлат бюджетига $2,2 млрд фойда келтирган. Шу билан бирга республикада 2025- йилга бориб четга газ экспортини мутлоқ тўхтатиб, уни мамлакат ичида қайта ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Ўзбекистонда аниқланган газ захираси 1,1 трлн кубметрни ташкил этади, умумий миқдор эса тахминан 5 трлн кубметрдан иборат. Республика нефтгаз соҳасининг қуввати йилиги 70 млрд куб. м. табиий газни ишлаб чиқишга етади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкент илк бор ўз ҳарбийларини Москвадаги Ғалаба парадига юборди. У ерда аскарлар қўшнилар билан қўшилиб кетди

  • Россиядан Ўзбекистонга учадиган чартер рейсга элчихонадаги электрон навбатдан айланиб ўтиб, қандай қилиб авиачипта сотиб олса бўлиши ҳақида

  • Россияда мигрантлар учун “ишонч рейтингини” жорий этиш режалаштирилмоқда. Хитойда бундай рейтинг яратиб бўлинган

  • Ўзбекистон элчихонаси ватанга биринчи навбатда кимларни жўнатиш борасида нималарга асосланиб қарор қабул қилаётгани ҳақида