Зооҳимоячилари мушукларни белгилай бошладилар

Mehr va Oqibatнинг Facebookдаги саҳифаси фотосурати

Ўзбекистонда Cat Cut акцияси бошланди. Ушбу тадбир доирасида эмланган, стерилизация қилинган дайди мушукларнинг ўнг қулоғи белгиланади. «Бу ишлар ҳайвонларни овлаш хизмати ходимларининг мушукларни тегмаслиги, шаҳар аҳли эса ушбу мушукларнинг қутуриш касаллигидан эмлангани, стерилизация қилингани ва ҳатто паспортга эга эканини билишлари учун қилинмоқда», — деб ёзади Mehr va Oqibat ташкилоти ўзининг Facebookдаги саҳифасида.

Кўп ҳолларда дайди мушукларни стерилизация қилиш учун олиб келишади ва улар қайтадан жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказишга дучор бўлиши мумкин. Мана шундай ҳолатларни олдини олиш учун мазкур акция ўтказилмоқда.

Дастлаб зооҳимоячилари махсус клипслар ёрдамида мушуклар қулоқлари тағалай бошладилар. Лекин эксперимент яхши натижа бермайди – ҳайвоннинг тамғаланган қулоғи узоқ вақт битмади. Эндиликда мушук қулоғининг бир парчаси кесиб олинади ва бундан олинган жароҳат икки кунда тузалиб кетади. Ҳайвонларни бундай усул билан белгилаш амалиёти Австралия, Янги Зеландия, Буюк Британия, Туркия, Исроил, АҚШ ва бошқа мамлакатларда қўлланилади.

Cat Cut акцияси 15 январь куни бошланди ва шу кунга қадар Тошкентда ўндан ортиқ мушукка белги қўйилди.

Кейинги пайт Ўзбекистонда бошпанасиз ҳайвонларга эътибор кучаймоқда. Ўтган йил ноябрь ойида пойтахтда дайди мушуклар учун биринчи кўча уйи ўрнатилди. Бу Тошкент Ички ишлар бошқармаси, Mehr va Oqibat, Insider.uz Телеграм канали ва «Ҳаёт» ташкилотларининг ҳамкорликдаги биринчи лойиҳаси бўлди. Шаҳарнинг 78 та ИИБга қарашли ҳудудда мушуклар учун уйчалар ўрнатилади. Улар ИИБ мулки ҳисобланиб, видеокамера назорати остида бўлади. Зооҳимоячиларининг эътироф этишларича, ушбу уйчалар ва унда яшаётган ҳайвонларга зарар келтирган фуқаролар қонун олдида жавоб беради. Шаҳардаги барча бошпанасиз мушуклар аста-секин эмланиб, стерилизация қилинади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ