Қирғизистонда 10 июнга қадар чет эл фуқароларига ўзларини легаллаштириш имконияти берилади

kabar.kg.сайти фотосурати

Қирғизистонда миграция қонунчилигини бузган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга 2025 йил 10 июнига қадар ўзларини легаллаштириш имконияти берилади.

Вазирлар Маҳкамасига миграция қоидаларини бузган хорижликларни легаллаштиришни тартибга солувчи вақтинчалик низомни тасдиқлаш топширилди.

Визаси ёки яшаш рухсатномаси муддати тугаган ёки зарур ҳужжатлари йўқ бўлган, шунингдек, қонуний яшаш муддати тугагандан кейин мамлакатни тарк этмаган чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар ихтиёрий қонуний мақомга ўтиш шарти билан маъмурий жавобгарликдан қутулишлари мумкин бўлади.

Ички ишлар вазирлиги томонидан бундай хориж фуқароларини аниқлаш йўлга қўйилиб, ваколатли органлар улар ўртасида ахборот-тушунтириш ишларини ташкил этади.

Бундан олдин Қирғизистонда 2025 йил 10 июнидан бошлаб миграция қонунчилигини бузганларни аниқлаш бўйича «Нолегал» кенг кўламли операция бошланиши маълум қилинганди, мамлакатда ноқонуний мигрантлар сони беш мингга яқин деб баҳоланмоқда.

  • 150 дан ортиқ ҳуқуқ ҳимоячилари, фаоллар ва журналистлар Юлия Емельянова ва Мансур Мовлаевни Россияга экстрадиция қилишга қарши баёнотни имзоладилар

  • Қозоғистон сунъий интеллект пойгасида АҚШ ва Хитой ўртасида қандай мувозанат сақламоқда

  • Толибларга қарши мухолифат етакчилари мамлакат келажаги борасида турлича фикр билдирди

  • Машҳур санъаткорнинг Жапаров олдида ўзини қандай тутгани Қирғизистонда ҳокимиятга сиғиниш ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги баҳсларга сабаб бўлди