Беларусь Марказий Осиё футболчилари учун Европанинг энг машҳур йўналишига айланди

Алимардон Шукуров. "Торпедо" матбуот хизмати фотосурати

Беларусь Премьер-лигаси клубларида Марказий Осиё давлатларидан 16 нафар футболчи рўйхатдан ўтган. Бу битта Европа лигасида минтақадан келган энг кўп хорижий футболчилар сонини билдиради.

Жорий мавсумда Беларусь клублари сафида тўрт нафардан қозоғистонлик ва қирғизистонлик, уч нафардан ўзбекистонлик ва тожикистонлик, икки нафар туркманистонлик футболчи тўп сурмоқда.

Энг кўп «осиёлик» клуб бу — «Ислочь». Унда қозоғистонлик Денис Митрофанов ва Мирас Кобеев, қирғизистонлик Нурдоолот Сталбеков тўп сурмоқда.

«Торпедо-БелАЗ» сафида қирғизистонлик Алимардон Шукуров ва туркманистонлик Теймур Чариев ўйнамоқда.

«Сморгони» лигаси сафида янгилардан — тожикистонлик Алишер Раҳимов ва ўзбекистонлик Саидумар Содиқов бор.

Дзержинский «Арсенал»и сафига тожикистонлик Фатхулло Олимзода ва Салохиддин Иргашев ўтган.

Шунингдек, Беларусь чемпионатида қозоғистонлик Владислав Васильев («Динамо Брест») ва Арсен Азатов («Молодечно»), қирғизистонлик Амантур Шамурзаев («Неман») ва Гулжигит Борубаев («Минск»), ўзбекистонлик Руслан Розев («Нафтан») ва Амирбек Бақоев («Слуцк»), туркманистонлик Вепа Жумаев («Витебск») тўп сурмоқда.

Марказий Осиё футболчилари орасида энг оммабоп иккинчи жамоа Россия Биринчи лигаси (иккинчи дивизион) ҳисобланади. Унда 7 нафар футболчи ўйнамоқда. Учинчи ўринни РПЛ ва Озарбайжон Премьер-лигаси (ҳар бири 5 нафардан) бўлишиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Марказий Осиёдан 14 нафар футболчи Беларусь клубларида рўйхатдан ўтган эди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ