Ўтган йили хориждан Қирғизистонга пул ўтказмаларининг 93 фоиздан ортиғи Россияга тўғри келган

akipress.org сайти фотосурати

2024 йили хориждан Қирғизистонга юборилган пул маблағлари деярли 3 миллиард долларни ташкил этган ва бу 2023 йилга нисбатан 10,5 фоизга кўп бўлган. Бундан ташқари, ҳисобот давридаги пул ўтказмаларининг 93% дан ортиғи ёки 2,8 миллиард АҚШ доллари Россияга тўғри келган. Марказий Осиё Республикаси Миллий банки маълумотларига таяниб, Economist.kg нашри шундай статистикани келтиради.

Таҳлилчилар РФ етачилигини ушбу мамлакатда меҳнат мигрантларининг аксарияти ишлаб, пул жўнатиши билан изоҳлайдилар.

Рўйхатнинг кейинги ўринларини қуйидаги давлатлар эгаллаган:

✅ АҚШ — $ 62,5 млн;

✅ Туркия — $57,5 млн;

✅ Жанубий Корея — $45,6 млн;

✅ Қозоғистон — $6,7 млн.

Ҳисобот даврида республикадан четга 445,8 миллион доллар юборилган, бу 2023 йилга нисбатан 20,6% га кам бўлган. Шундай қилиб, жисмоний шахсларнинг пул жўнатмалари 2,5 миллиард доллардан ошган — 2023 йилга нисбатан 18,6% га ўсган.

Қирғизистонликлар асосан Россияга пул жўнатишган — 371,2 миллион доллар. Бу жами четга пул ўтказмаларининг 83% дан ортиғини ташкил этган. Мутахассисларга кўра, бу ҳолат мигрантларнинг қариндошлари томонидан дастакланиши, бизнес ҳисоб-китоблар ва бошқа молиявий мажбуриятлар билан изоҳланади.

Бундан ташқари, қабул қилувчилар рейтингидан қуйидаги давлатлар ўрин олган:

👉 Туркия — $17,2 млн;

👉 Қозоғистон — $3,8 млн;

👉 Жанубий Корея — $0,9 млн;

👉 АҚШ— $0,7 млн.

Шубҳасиз, бугунги кунда Россия пулларнинг кириб келиши ва чиқиб кетишининг асосий манбаи сифатида бошқа мамлакатларга нисбатан етакчилик қилмоқда. Қирғизистонга четга жўнатилганидан кўра, кўпроқ пул кириб келаётгани — ушбу мамлакат иқтисодиёти хориждан пул ўтказмаларига қарам эканини кўрсатади, дея хулоса қилади Economist.kg.

  • 150 дан ортиқ ҳуқуқ ҳимоячилари, фаоллар ва журналистлар Юлия Емельянова ва Мансур Мовлаевни Россияга экстрадиция қилишга қарши баёнотни имзоладилар

  • Қозоғистон сунъий интеллект пойгасида АҚШ ва Хитой ўртасида қандай мувозанат сақламоқда

  • Толибларга қарши мухолифат етакчилари мамлакат келажаги борасида турлича фикр билдирди

  • Машҳур санъаткорнинг Жапаров олдида ўзини қандай тутгани Қирғизистонда ҳокимиятга сиғиниш ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги баҳсларга сабаб бўлди