2024 йили Хитой Марказий Осиё давлатлари билан қарийб 95 миллиард долларга савдо қилган

made-in-china.com сайти фотосурати

2024 йил якунларига кўра, Хитой ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги умумий товар айирбошлаш ҳажми 94,8 миллиард долларни ташкил этган, бу ҳақда Хитой Бош божхона бошқармасига таяниб, Zakon.kz хабар берди.

Савдо айланмаси 2023 йилга (89,4 миллиард доллар) нисбатан 5,4 миллиард долларга ошган.

Ҳажмнинг катта қисми – 43,8 миллиард доллар ёки 46 фоиздан ортиғи Қозоғистонга тўғри келади. Қолган давлатлар ўртасидаги тақсимот қуйидагича:

✅ Қирғизистон — 22,7 млрд доллар (24%);

✅ Ўзбекистон – 13,7 млрд доллар (14,5%);

✅ Туркманистон — 10,6 млрд доллар (11%);

✅ Тожикистон – 3,8 млрд доллар (4%).

👉 Қозоғистон (2,8 миллиард долларга ўсиш), Қирғизистон (2,9 миллиард доллар) ва Туркманистон (57 миллион доллар) билан савдода ижобий динамика кузатилади. Бироқ, Тожикистон ва Ўзбекистон билан ўзаро савдо ҳажми мос равишда 65 миллион доллар ва 260 миллион долларга камайган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Машҳур санъаткорнинг Жапаров олдида ўзини қандай тутгани Қирғизистонда ҳокимиятга сиғиниш ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги баҳсларга сабаб бўлди

  • Марказий Осиёдан мингдан ортиқ спортчи Японияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида иштирок этади

  • Муҳим минераллар, сунъий интеллект — «Марказий Осиё — Корея» форматидаги учрашувда яна нималар муҳокама қилинди?

  • Энди туркиялик мактаб ўқувчилари ҳеч қачон «Марказий Осиё» атамасини эшитмаслиги ҳақида