2024 йили Россия ҳукумати 80 мингдан ортиқ хорижлик ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни мамлакатдан чиқариб юборди

zp-news.ru сайти фотосурати

2024 йили 80 мингдан ортиқ мигрантлар Россиядан миграция қоидаларини бузгани учун депортация қилинган. Бу ҳақда Федерал суд ижрочилари хизмати (ФСИХ)даги манбаларга таяниб, ТАСС хабар берди.

Депортация суд қарорлари асосида амалга оширилган.

Таққослаш учун: 2023 йили Россия ҳукумати 44,2 мингдан ортиқ чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни, 2022 йили эса 26,6 минг одамни чиқариб юборган.

2024 йили Москва шаҳри ва Москва вилоятидан 23 мингга яқин муҳожир чиқариб юборилган, улар Россияга кириш ёки мамлакатда яшаш қоидаларини бузганликда айбдор деб топилган. Бу одамлар яқин беш йил ичида Россияга кира олмайди.

Россия Федерацияси бош суд ижрочиси Дмитрий Аристов аввалроқ 2017 йилдан 2023 йилгача Россиядан 200 мингга яқин мигрант миграция қонунчилигини бузгани учун депортация қилингани ҳақида хабар берган эди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Машҳур санъаткорнинг Жапаров олдида ўзини қандай тутгани Қирғизистонда ҳокимиятга сиғиниш ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги баҳсларга сабаб бўлди

  • Марказий Осиёдан мингдан ортиқ спортчи Японияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида иштирок этади

  • Муҳим минераллар, сунъий интеллект — «Марказий Осиё — Корея» форматидаги учрашувда яна нималар муҳокама қилинди?

  • Энди туркиялик мактаб ўқувчилари ҳеч қачон «Марказий Осиё» атамасини эшитмаслиги ҳақида