Волгоград вилоятида мигрантларга такси ҳайдовчиси ва курьер сифатида ишлаш тақиқланди

tourdom.ru айти фотосурати

2025 йили Волгоград вилояти ҳокимияти Россияда патент асосида ишлаётган чет элликларга бир қатор соҳаларда, жумладан, савдо ва йўловчи ташиш, шунингдек, курьерлик фаолиятини амалга оширишни тақиқлади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати губернатор Андрей Бочаровнинг тегишли қарорига асосланиб хабар берди

Аниқлик киритилишича, мигрантлар учун тақиқланган меҳнат соҳалари рўйхатига қуйидагилар киради:

✅ маориф;

✅ соғлиқни сақлаш;

✅ қуруқликдаги йўловчи ташиш фаолияти;

✅ улгуржи ва чакана савдо, шу жумладан автомобилларни сотиш ва уларни таъмирлаш;

✅ озиқ-овқат ва ичимликлар билан таъминлаш;

✅ курьерлик фаолияти;

✅ ёввойи ҳайвонларни овлаш, тутиш ва отиш, шу жумладан, ушбу соҳаларда хизматлар кўрсатиш.

Корхоналар ва корхоналарга ходимлар сонини қонунчиликдаги ўзгаришларга мослаштириш учун уч ой муддат берилди.

Волгоград вилояти расмийлари тушунтиришича, қарор ўлкада меҳнат бозори ривожланишини мувозанатлаш ва маҳаллий иш изловчиларнинг рақобатбардошлигини ошириш мақсадида қабул қилинган. Бундан ташқари, янгилик одатда иш берувчининг аризаси ёки меҳнат визаси асосида таклиф қилинадиган юқори малакали мутахассисларга урғу берган ҳолда меҳнат мигрантларини жалб қилиш жараёнини соддалаштиришга қаратилган.

Вилоят ҳокимлиги алоҳида таъкидлашича,

қарор фақат патент асосида ишлайдиган чет элликларга тааллуқлидир.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳужжат Россия Федерациясига визасиз кириш ҳуқуқига эга бўлган мамлакатлар фуқаролари томонидан тўлдирилиши керак. Хусусан, бундай давлатлар қаторига Тожикистон ва Ўзбекистон ҳам киради. Аммо қирғизистонликлар ва қозоғистонликлар патент олишлари шарт эмас, чунки бу республикалар Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзодир.

ℹ️ Таъкидлаш жоиз, мигрантлар учун худди шундай чекловлар Россия вилоятларининг тахминан учдан бирида жорий қилинган. Мисол учун, декабрь ойи бошида Тверь вилояти ҳокимияти чет элликларни жалб қилиш тақиқланган фаолият турлари рўйхатини икки баравар оширганлиги ҳақида хабар берган эди.

Аввалроқ, Нижний Новгород вилояти маъмурияти жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб визасиз мамлакатлар фуқароларига ушбу минтақада ишлаш ҳуқуқини берувчи патентлар берилишини бутунлай тўхтатганини маълум қилганди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ