Толиблар Маданият вазирлиги ҳузурида жиҳод қадриятларини сақлаш бошқармаси ташкил этилди

rbk.ru сайти фотосурати

«Толибон»* радикал ҳаракати вакиллари жиҳод қадриятларини сақлаш бошқармаси ташкил этилганини эълон қилди. У Афғонистон Ахборот ва маданият вазирлиги қошида фаолият юритади, деб хабар беради маҳаллий Ariana News нашри.

Толиблар ҳукуматида Ахборот ва маданият вазири вазифасини бажарувчи Хайруллоҳ Хайрхва журналистларга айтишича, янги бошқармага «жиҳод қадриятлари ва унинг тарихини сақлаш» вазифаси юкланган.

Мулозим бошқарма фаолиятининг учта асосий йўналишини белгилаб берди: аудиовизуал контент ишлаб чиқариш, жиҳод музейини яратиш ва тарихий воқеаларни ҳужжатлаштириш. Мутахассис афғонларнинг Буюк Британия, СССР ва АҚШга қарши қуролли можароларига оид артефактларни тўплаши ва архивлаши режалаштирилган.

Хайрхвага кўра, жиҳод музейлари нафақат пойтахт Кобулда, балки Афғонистон вилоятларида ҳам барпо этилади.

ℹ️ Афғонистонда босқинчиларга қаршилик жиҳод уруши шаклида олиб борилган. XIX асрда Британия империяси билан, сўнгра яқин тарихда Совет Иттифоқи, кейинроқ Қўшма Штатлар ва унинг НАТО бўйича ҳамкорлари билан жанглар шундай таърифланган.

Айнан 2021 йили Америка қўшинлари мамлакатдан чиқиб кетганидан сўнг Афғонистонда ҳокимият инсон ҳуқуқлари, айниқса, аёллар ҳуқуқлари бузилиши билан боғлиқ радикализм сиёсатини олиб бораётган толиблар томонидан қўлга олинди. Шу муносабат билан дунёнинг бирорта давлати «Толибон» ҳукуматини тан олмаган.

Шунга қарамай, баъзи давлатлар толибларни террорчилар рўйхатидан чиқариб ташладилар, хусусан, Қозоғистон ва Қирғизистон ҳам шундай йўл тутди. Россия шундай нияти борлини бир неча бор билдирди ва уни амалга ошириши эҳтимолдан холи эмас. Зеро, 2024 йил 26 ноябрида Давлат Думаси мамлакатда тақиқланган ташкилотлар, жумладан «Толибон»* мансуб бўлмиш халқаро ташкилотларни вақтинча рўйхатдан чиқариш тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқиши ҳақида хабар берилди.

*РФ ва кўпгина давлатларда террорчи сифатидан тан олинган ва тақиқланган ташкилот (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ