Қирғизистон социал-демократик партияси раҳбари икки ойга ҳибсга олинди

Чапдан ўнгга: Темирлан Султанбеков, Ирина Карамушкина ва Роза Турксевер. Kloop.kg Telegram-канали фотосурати

Қирғизистон социал-демократик партияси етакчиси Темирлан Султанбеков Бишкекдаги тергов изоляторига (СИЗО) жойлаштирилди. Қирғизистон пойтахтининг Свердловск туман суди томонидан шундай эҳтиёт чораси кўрилди.

Султанбеков партиядошлари Ирина Карамушкина ва Роза Турксевер ҳам 13 январга қадар ҳибсга олинган. Учаласи маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови арафасида овозларни сотиб олиш бўйича айбланмоқда. Жиноий иш қўзғатилганидан сўнг Бишкек ҳудудий сайлов комиссияси (ҲСК) Социал-демократлар партиясини шаҳар кенгашига сайловлардан четлаштиришга қарор қилди.

Сайловлар 17 ноябрь куни бўлиб ўтди. Қирғизистон Марказий сайлов комиссиясининг дастлабки маълумотларига кўра, беш фоизлик чегарадан ўтган беш партия Бишкек шаҳар кенгашидан ўрин олган: «Жаны куч» (29,38%), «Эмгек» (22%), «Адилет» (15,9%), «Ынтымак» (14,07%) ва «Эл Умуту» (10,93%).

МСК маълумотларига кўра, республика бўйича сайловда иштирок этганлар сони 27,83 фоизни ташкил этган. Сайловчилар рўйхатига киритилган 4 миллион 135 минг 39 нафар қирғизистонликдан 1 миллион 150 минг 931 нафари овоз беришда иштирок этган.

  • 150 дан ортиқ ҳуқуқ ҳимоячилари, фаоллар ва журналистлар Юлия Емельянова ва Мансур Мовлаевни Россияга экстрадиция қилишга қарши баёнотни имзоладилар

  • Қозоғистон сунъий интеллект пойгасида АҚШ ва Хитой ўртасида қандай мувозанат сақламоқда

  • Толибларга қарши мухолифат етакчилари мамлакат келажаги борасида турлича фикр билдирди

  • Машҳур санъаткорнинг Жапаров олдида ўзини қандай тутгани Қирғизистонда ҳокимиятга сиғиниш ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги баҳсларга сабаб бўлди