Қозоғистон шимолида вандаллар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига ўрнатилган ёдгорликни таҳқирлади

Видеодан кадрлар. Tengrinews.kz коллажи

Қозоғистоннинг Оқмўла вилояти полиция бошқармаси ходимлари Зеренда қишлоғида Улуғ Ватан уруши қатнашчиларига ўрнатилган ёдгорликни таҳқирлаган ҳуқуқбузарларни қидирмоқда. Бу ҳақда бошқарма матбуот хизмати ТАССга маълум қилди.

Ёдгорликни таҳқирлаш юзасидан терговга қадар текширув бошланган. Бу иш бошқарма раҳбариятининг шахсий назорати остида.

Ўтган дам олиш кунлари sinegor.kz интернет нашри ўзининг Instagramдаги (РФда экстремистик деб тан олинган ва тақиқланган Meta корпорациясига тегишли тармоқ) саҳифасида Зеренда қишлоғида Иккинчи жаҳон уруши аскарларига ўрнатилган ёдгорлик акс этган видеони эълон қилди. Унда ёдгорликка помада билан беҳаё сўзлар битилган, пойдевор устидаги баъзи плиталар синган.

Қозоғистон Жиноят кодексининг «Вандализм»га бағишланган 294-моддасида бундай ҳуқуқбузарлик учун 160 ойлик тўлов миқдори (1200 АҚШ доллари)гача жарима, ахлоқ тузатиш ва жамоат ишлари ёки 40 суткагача қамоқ жазоси назарда тутилган.

Ўтган баҳорда полиция ходимлари маст ҳолда Шон-шуҳрат обелискидаги мангу олов юлдузини синдириб ташлаган Павлодар фуқаросини қўлга олганди. Ёдгорлик 24 соат ичида қайта тикланган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ