Сўнгги олтмиш йил ичида Туркиядаги кўлларнинг тўртдан уч қисми бутунлай қуриб кетган

ҚУРИБ КЕТГАН ТУЗ КЎЛИ. INDYTURK.COM САЙТИ ФОТОСУРАТИ

Туркияда сўнгги 60 йил ичида 240 та кўлдан 186 таси бутунлай қуриб қолган, қолганлари эса йўқолиб кетиш хавфи остида. Бу ҳақда Туркия табиатни муҳофаза қилиш ассоциацияси (ТТКD) илмий маслаҳатчиси Эрол Кесижига асосланиб, МК-Туркия хабар берди.

Мутахассиснинг фикрича, Туркиянинг кўллар тизими жиддий муаммоларга дуч келмоқда, жумладан, ер юзасининг камайиши, сув сатҳининг пастлиги, ифлосланиш ва кислород танқислиги.

«Мамлакатда деярли кўллар қолмади; Сув сатҳи сезиларли даражада пасайди ва пастки лой ва кимёвий чиқиндилар миқдори ортиб бораётгани сабабли пасайишда давом этмоқда», — деди Кесижи.

Мутахассиснинг таъкидлашича, санаб ўтилган муаммолар биохилма-хилликнинг йўқолишига олиб келади. Балиқ популяцияси муттасил камайиб бормоқда, кўллар макро ва микросув ўсимликлари билан тўлиб кетмоқда, турли инвазив турлар кўл ҳавзаларига кўчиб ўтмоқда, Туркиянинг барча сув-ботқоқ ерларида буғланишнинг кучайиши туфайли қуриб кетиш жараёни кучаймоқда. Иқлим ҳалокатининг асосий сабабларидан бири қишлоқ хўжалигидаги назоратсиз суғоришлардир.

2023 йил январь ойида Оқсарой университети профессори ва кўл тадқиқотчиси Ҳатим Элхатип Туркия глобал исиш туфайли сув танқислигига учраган давлатлардан бирига айланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди. Унинг прогнозларига кўра, мамлакат 2024-2029 йиллари қурғоқчилик даврини бошдан кечириши керак. У Туркиядаги иккинчи йирик кўл – Тузнинг йўқолиб кетиш жараёнига батафсил тўхталиб ўтди.

«30-40 йил аввал Туз кўлининг сатҳи 92 минг 652 гектарни ташкил қилган. Яъни, деярли бутун ҳудуд сув билан тўла бўлган. Икки-уч ой аввал майдон 32 минг 500 гектарга қисқарди. Охирги тадқиқотларимизга кўра, Туз кўлининг бандлиги 10 фоизга камайган, яъни 9 минг гектарга яқин суғориладиган ергина қолган», — деганди Элхатип ўтган йил январь ойида.

Қуруқ кўллар орасида Анталияда жойлашган Адрасан бор. Сув омборида эндемик ўсимликлар қуриб қолган, балиқлар нобуд бўлган, бу ерда қушлар йўқ.

«Кўлда қамиш ва ботқоқлар пайдо бўла бошлади. Илгари бу ерда илон бошли балиқ, кефал, камбала, лаврак ва қизил кефални кўриш мумкин эди. У ердаги табиий муҳит вайрон бўлди. Ҳар к м ўз улушини олиши учун кўл тўлдирилган»— деди профессор Меҳмет Гўкўғлу. Кўлнинг бир қисми туристик автобуслар тўхташ жойи қурилишига берилган.

ℹ️ Туз кўли тақдири Орол денгизи тақдирига ўхшайди. 1960 йиллардан бошлаб денгиз сатҳи тез пасая бошлаган, жумладан, асосий озиқлантирувчи дарёлар — Амударё ва Сирдарёдан суғориш учун сув тортиб олингани туфайли. 1989 йили денгиз иккита алоҳида сув ҳавзаларига — Шимолий (Кичик) ва Жанубий (Катта) Орол денгизига бўлинди.

Кўлнинг қуриши натижасида минтақадада тижорат балиқларининг қимматли турлари йўқ бўлди, Оролбўйида яшовчи ёввойи ҳайвонлар – Турон йўлбарси, гепард, оққушлар, фламинголар, оқ балиқлар йўқолди. Орол денгизининг очиқ қисмида 5,5 миллион гектардан ортиқ майдонни эгаллаган шўр чўллар пайдо бўлди, бу ерда чанг бўронлари кўтарилиб, минглаб километрларга тонналаб чанг ва заҳарли тузларни тарқатиб, ўсимликларни йўқ қилмоқда. Денгиз қуриши бутун Марказий Осиё учун экологик ҳалокатга айланди ва минтақа давлатларига жиддий ижтимоий-иқтисодий зарар етказди.

ℹ️ 2021 йили Жаҳон банки Groundswell («Тўққизинчи вал») ҳисоботида 2050 йилга бориб қурғоқчилик ва иқлим ўзгариши туфайли дунёнинг олтита минтақасида, жумладан Марказий Осиёда 216 миллион одам бошқа жойларга кўчиб ўтишга мажбур бўлиши башорат қилинган. Саҳрои Кабирдан жанубдаги Африкад мамлакатларида ички «иқлим мигрантлари» сони 86 миллионга, Шарқий Осиё ва Тинч океанида 49 миллионга, Жанубий Осиёда 40 миллионга, Шимолий Африкада 19 миллионга, Лотин Америкасида 17 миллионга етиши мумкин. Шарқий Европа ва Марказий Осиёда бундай одамларнинг сони 5 миллион бўлади.

БМТ маълумотларига кўра, сўнгги 50 йил ичида Марказий Осиё аҳолисини сув билан таъминлаш 3,5 баробарга камайган. Global Water Initiativе ҳисоб-китобларига кўра, 2025 йилга бориб бу миқдор ҳар бир киши учун йилига 1,7 кубометрни ташкил этиши мумкин.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?

  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди

  • Таъсир доираси ўз ватани сарҳадларидан ошиб ўтган турк илоҳиётчиси Фатҳуллоҳ Гулен аслида ким бўлган?