Футбол бўйича Қозоғистон терма жамоаси Миллатлар В лигаси 2-турида Словенияга 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Станислав Черчесов бошчилигидаги Қозоғистон термаси учун бу расмий миқёсдаги биринчи мағлубият эди.
Люблянада бўлиб ўтган ўйин мезбонлар босими остида ўтди. Шунга қарамай, Қозоғистон терма жамоаси ҳимояда ўтирмасликка ва хавфли вазиятлар яратишга ҳаракат қилди. Аммо ўйин натижасини Игорь Шацкий дарвозасига учта гол йўллаган словениялик форвард Бенжамин Шешконинг шижоати ҳал қилди. Меҳмонлар бунга қарши ҳеч нарса қила олишмади, ҳисоб — 0:3.
Аввалроқ, В лигаси 1-турида Қозоғистон терма жамоаси Норвегияни қабул қилганди. Ушбу учрашув янги мураббий, россиялик мутахассис Станислав Черчесов бошчилигидаги илк расмий ўйин бўлди. Бутун ўйин давомида қозоғистонликлар «Олтин тўп»га икки номзод – Эрлинг Холанд ва Мартин Одегордан иборат кучли рақибга қарши курашишди. Норвегияликлар тўпга эга бўлишди ва гол уришга ҳаракат қилишди, аммо мезбонлар муваффақиятли ҳимоявий ўйин, дарвозабон ва дарвоза рамкаси ёрдамида сенсация сифатида қабул қилинган голсиз дурангни сақлаб қолишганди.
Икки турдан сўнг Миллатлар лигаси В лигаси 3-гуруҳидаги турнир жадвали қуйидагича: Словения – 4 очко, Норвегия – 4 очко, Австрия – 1 очко, Қозоғистон – 1 очко.
Учинчи тур доирасида 10 октабрь куни Қозоғистон сафарда Австрия билан, Норвегия эса Словенияни қабул қилади.
ℹ️ Ўтган Миллатлар лигасида Қозоғистон терма жамоаси C лигасида гуруҳда ғолиб чиққан ва кўтарилиш ҳуқуқини қўлга киритганди. В лигаси турнирнинг иккинчи кучли лигаси бўлгани учун ФИФА рейтингининг иккинчи юзлигидан жой олган Қозоғистон терма жамоасининг унда иштирок этишининг ўзи шов-шувли эди. Таққослаш учун, Норвегия ва Австриядан ташқари, Қозоғистон ҳеч қачон ўйнамаган жаҳон ва Европа чемпионатларида доим иштирок этган Англия, Чехия, Туркия, Греция В лигасида тўп суришади.