Тошкентда «Ҳумо» хоккей клубининг янги иштирокчилари тақдимоти бўлиб ўтади

«Ҳумо» ХК . Клуб матбуот хизмати фотосурати

13 август куни Tashkent City боғида келгуси мавсумда Қозоғистон Хоккей Лигасида (QHL) иштирок этадиган «Ҳумо» хоккей клубининг янгиланган таркиби ва мураббийлар штаби тақдимоти бўлиб ўтади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Мухлислар клубга янги келган ўйинчилар, жумладан, Қозоғистон терма жамоаси ҳужумчиси Дмитрий Гренц, Латвия терма жамоаси ҳимоячиси Эдгарс Сиксна, беларуслик дарвозабон Константин Козловский каби хоккей мутахассислари билан таништирилади. Мухлислар клубнинг янги бош мураббийи, ўтган йили Кокшетаунинг «Арлан» жамоасини Қозоғистон чемпионатида ғалаба қозонишига сабабчи бўлган беларуслик мутахассис Дмитрий Катаев билан танишади.

Тақдимот давомида DJ King Macarella концерти, қимматбаҳо совғалар учун беллашувлар, фотосессия ва автограф тарқатиш маросими бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, 15 август куни «Ҳумо Арена»да «Ҳумо», «Арлан», АКМ (Тула) ва «Брест» (Беларусь) жамоалари иштирокида хоккей бўйича Евро-Осиё дўстлик кубоги турнири бошланади. 24 август куни эса «Ҳумо» учун 2024/2025 йилги мавсум Қозоғистон кубоги ўйинлари билан расман очилади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ