Freedom House: Марказий Осиё республикалари «авторитар режимли» давлатлар мақомини сақлаб қолмоқда

freedomhouse.org сайти инфографикаси

Freedom House халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти Европа ва Осиёнинг 29 давлатидаги демократия даражасини баҳоловчи «Ўтиш даври мамлакатлари» йиллик ҳисоботини эълон қилди. Ҳисоботдан кўриниб турибдики, Марказий Осиёнинг барча постсовет республикалари «авторитар режимли» давлатлар мақомини сақлаб қолган.

ℹ️ Мутахассислар аҳолининг мамлакатни бошқаришдаги иштироки даражасини етти балллик тизим ёрдамида баҳолайди, бунда етти балл давлат ва жамият демократиясининг максимал даражаси, бир балл эса минимал ҳисобланади. «Авторитар режим» зонасидан икки ва ундан паст балл олган иштирокчилар ўрин олган.

2024 йил 11 апрелда эълон қилинган рейтинг ўтган йили кузатилган вазиятни ҳисобга олган. Хулосаларни ҳисобга олган ҳолда тадқиқотчилар Марказий Осиёнинг учта республикаси балларини пасайтирганлар.

Аввалги ҳисоботда Қирғизистон 1,68 баллга эга бўлган бўлса, ҳозир бу кўрсаткич 1,64 га тенг. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бир неча йил олдин мамлакат «рейтингнинг камроқ репрессив сектори»да бўлган, аммо ҳозир унинг позицияси жуғрофик қўшнилари орасида кузатилаётган тенденцияга мос келади. Таҳлилчиларга кўра, республика ҳукумати фуқаролик жамияти фаоллигини ва ўзгафикрли кимсаларни қисувга олган. Бундан ташқари, «суд-ҳуқуқ тизими» ва «мустақиллик» каби жиҳатлар, жумладан, сиёсий мақсадларни кўзлаган конституциявий ислоҳотлар туфайли кескин пасайиб кетган.

Фаоллар ва номақбул шахсларни таъқиб қилиш бўйича «даъволар» 1,32 баллдан 1,29 баллгача пасайган Қозоғистонга ҳам тегишли. Ҳисобот муаллифлари юқорида тилга олинган икки давлат ўртасида ўхшашликни кўрсатадилар, чунки бир неча йил давомида бу давлатлардаги демократия билан боғлиқ вазият шунга ўхшаш сабабларга кўра сезиларли даражада ёмонлашган.

Ўзбекистон минтақа трендида бўлган – унинг рейтинги 1,21 дан 1,18 га тушган. Бунга мамлакат Конституциясига, хусусан, президентлик муддатини узайтиришни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилгани таъсир кўрсатган.

Freedom House ходимлари Тожикистонда бир қатор салбий жараёнларни қайд этган. Шундай қилиб, бу ерда нодавлат ташкилотларга Россия қонунчилигидан кўчирилган чекловлар жорий этилган, фаоллар ва мухолифатчиларни ҳибсга олишган, Тоғли Бадахшон автоном вилояти аҳолисининг ҳуқуқлари поймол этилган. Шунга қарамасдан, мамлакат балли ўтган йилга нисбатан ўзгармаган ва 1,04 баллга эга. Бироқ, ушбу кўрсаткич шундоқ ҳам минимал даражага яқин.

Ҳуқуқ ҳимоячилари Туркманистон позициясини сақлаб қолишган, бироқ бу республика аввали ҳам «якка балл»га эга бўлган, ундан пастроқ рейтинг йўқ.

Марказий Осиё республикалари билан бир қаторда «авторитар тузум» зонасида собиқ СССР таркибига кирган яна учта давлат жойлашган. Беларус 1,11 балл, Россия ва Озарбайжон 1,07 балл тўплаган.

Болтиқбўйи давлатлари, Чехия, Словакия ва Словения рўйхатнинг юқори поғоналаридан жой олган. Ушбу давлатларда демократия даражаси 7 баллдан 5,20 дан 6 баллгача диапазонда баҳоланади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ