Жорий йилнинг икки ойида Ўзбекистонда электромобиллар импорти тўрт баробарга ошди

imghub.ru сайти фотосурати

Ўзбекистонга электромобиллар импорти 2024 йилнинг дастлабки икки ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4 баробарга ошган. Ўзбекистон жорий йилнинг январь-февраль ойларида хориждан қиймати 85,7 млн АҚШ долларига 3 502 та электромобил импорт қилган, дея хабар беради Республика статистика агентлиги.

Электр транспорт воситаларининг 99% дан ортиғи Хитойга тўғри келади, у ердан 3479 дона олиб келинган. Саккизта электромобил БААдан, бештаси Гонконгдан, яна ўнтаси бошқа тўртта давлатдан олиб келинган.

ℹ️ Сўнгги йилларда Ўзбекистон ҳукумати республикага электромобилларни олиб кириш ва ишлаб чиқаришни рағбатлантирмоқда. 2021 йилдан Фарғона вилоятида Central Asia Motors компанияси томонидан йилига ўн мингтагача электромобил ишлаб чиқариш қувватига эга завод ишга туширилиши кутилмоқда. Афтидан, Хитойнинг BYD Europe B.V. янада самаралироқ иш юритади — 2024 йил охирига қадар у 50 минг дона электромобил ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Ўзбекистонда электромобил ишлаб чиқариш ва тарқатиш билан шуғулланувчи тадбиркор ва компанияларга имтиёзлар берилган. 2025 йилга бориб, мамлакатда ушбу турдаги транспорт учун зарядлаш станциялари сони камида 2500 донага етказилиши керак. Вазирликлар, идоралар, давлат қўмиталари, ҳокимликлар ва устав фондида давлат улуши камида 50 фоиз бўлган корхоналар учун 3863 дона электромобил харид қилинади. Ўзбекистонда 1 апрелдан электромобилларни рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш нархи двигатели бензин ёки дизел ёқилғиси билан ишлайдиган автомобилларга қараганда тўрт баробарга арзонлашган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ