Эрон прокуратураси собиқ президентга нисбатан жиноий иш қўзғатди

Ҳасан Руҳоний. Dailysabah.com сайти фотосурати

Эроннинг Диний ишлар бўйича махсус прокуратураси собиқ президент Ҳасан Руҳонийга қарши бир неча иш очди. У молия бозоридаги фирибгарликда айбланмоқда, деб хабар берди IRNA ахборот агентлиги 15 август куни.

Ислом Республикаси суд ҳокимиятининг расмий вакили Масуд Сетайешининг таъкидлашича, Руҳоний суд олдида бир қатор саволларга жавоб бериши керак.

«Эроннинг собиқ президенти, диний унвон ва мартабага эга Руҳонийга нисбатан тегишли юрисдикцияга эга диний ишлар бўйича махсус прокуратура томонидан бир неча иш очилган, шунингдек собиқ президент махсус орган олдида бир қатор саволларга жавоб бериши керак»,— дейди жаноб Сетайеши.

Эрон суд ҳокимияти вакилининг қайд этишича, ишлар Руҳоний томонидан содир этилган валюта фирибгарлиги, шунингдек унинг Эрон фонд бозорига аралашуви бўйича қўзғатилган.

Руҳоний 2013 йил августидан 2021 йил августигача Эрон президенти лавозимида ишлаган. У икки муддат давлат раҳбари сифатида ишлаган. Ислом Республикасининг собиқ раҳбарига нисбатан аввали ҳам айбловлар қўйилган. 2021 йил август ойида Мажлис (парламент) аъзолари унинг президентлик даврида иқтисодий вазият ёмонлашгани сабаб тергов бошлашга ҳаракат қилишган.

  • 150 дан ортиқ ҳуқуқ ҳимоячилари, фаоллар ва журналистлар Юлия Емельянова ва Мансур Мовлаевни Россияга экстрадиция қилишга қарши баёнотни имзоладилар

  • Қозоғистон сунъий интеллект пойгасида АҚШ ва Хитой ўртасида қандай мувозанат сақламоқда

  • Толибларга қарши мухолифат етакчилари мамлакат келажаги борасида турлича фикр билдирди

  • Машҳур санъаткорнинг Жапаров олдида ўзини қандай тутгани Қирғизистонда ҳокимиятга сиғиниш ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги баҳсларга сабаб бўлди