Эронда ҳукуматга қарши намойишларда қатнашган 22 минг киши афв этилди

Ғуломҳусайн Моҳсени Эжей. IRNA сайти фотосурати

Эрон ҳукумати намойишлар чоғида ҳибсга олинган 22 минг кишини афв этди. Бу ҳақда 13 март куни IRNA ахборот агентлиги Эрон суд тизими раҳбари Ғуломҳусайн Моҳсени Эжей (Gholamhossein Mohseni Ejei) нинг баёнотига таяниб хабар берди.

Эжей авф этилганларнинг қайси даврда ва қайси намойишларда қатнашгани учун ҳибсга олинганига аниқлик киритмаган, шу боис уларнинг қамоқхоналарда қанча вақт ўтиргани аниқ эмас.

IRNA хабарига кўра, жами 82 мингдан ортиқ одам қамоқхонадан озод этилган.

Эслатиб ўтамиз, Эрондаги сўнгги норозилик намойишлари ўтган сентябрь ойи ўрталарида 22 ёшли Маҳса Амини вафотидан кейин бошланган эди. Ахлоқ полицияси ходимлари уни «нотўғри ҳижоб кийганлиги» учун ҳибсга олган ва полиция бўлимидан қиз жонлантириш бўлимига олиб кетилган ва у ерда вафот этган. Гувоҳларнинг таъкидлашича, қиз полиция бўлимида калтакланган.

Ислом Республикасининг йирик шаҳарларида намойишлар декабрь ойи бошигача давом этди. Ҳукуматга қарши намойишларни бостириш пайтида юзлаб одамлар ҳалок бўлган, минглаб одамлар хавфсизлик кучлари томонидан ҳибсга олинган.

  • 150 дан ортиқ ҳуқуқ ҳимоячилари, фаоллар ва журналистлар Юлия Емельянова ва Мансур Мовлаевни Россияга экстрадиция қилишга қарши баёнотни имзоладилар

  • Қозоғистон сунъий интеллект пойгасида АҚШ ва Хитой ўртасида қандай мувозанат сақламоқда

  • Толибларга қарши мухолифат етакчилари мамлакат келажаги борасида турлича фикр билдирди

  • Машҳур санъаткорнинг Жапаров олдида ўзини қандай тутгани Қирғизистонда ҳокимиятга сиғиниш ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги баҳсларга сабаб бўлди