Қозоғистонлик журналист ўз уйи олдида калтакланди

Дониёр Молдабековнинг ижимоий тармоқдаги фотосурати

Журналист Дониёр Молдабеков Олмаотадаги уйига кираверишда тиббий ниқобдаги номаълум шахс ҳужумига учраган. Бу одам унинг юзига урган ва ғойиб бўлган. Бу ҳақда журналистнинг ўзи Facebook'даги (РФда экстремистик деб тан олинган Meta копрациясига тегишли тармоқ) саҳифасида маълум қилди.

Молдабековнинг қўшимча қилишича, ҳужум қилган шахс унга сўкиниб, «ортиқча гердаймаслик»ни буюрган.

Жабрланувчининг сўзларига кўра, унинг юзига бир марта урган, шундан сўнг Молдабеков бу фактни қайд этиш учун тез ёрдам чақирган. Кейинроқ журналист ўзининг ижтимоий тармоқларда шифокорлар кўкариш ташхисини қўйгани, унинг мияси чайқалмагани ва суяги синмаганини хабар берган.

Касалхонада кўрикдан ўтган Молдабеков Олмаота шаҳрининг Олмали тумани полиция бўлимига бориб, ҳужум ҳақида ариза ёзишни режалаштирган.

Orda.kz нашрининг ёзишича, Молдабеков мухолифат матбуоти, хусусан, «Республика» билан ҳамкорлик қилувчи суриштирувчи-журналист.

Ўтган йил охиридан бери Қозоғистонда журналист ва блогерларга ҳужумлар тез-тез учраб турибди. Хуллас, номаълум шахслар Elmedia офиси жойлашган бинонинг дераза ва эшикларини бир неча бор синдиришган.

Шу йилнинг 13 январь куни ҳужумчилар «Алтыншы Қаңтар» фуқаролик коалицияси аъзоси, журналист Динара Егеубаеванинг машинасига ўт қўйишган. Кейинроқ полиция ушбу иш бўйича беш нафар вояга этмаган бола қўлга олинганини хабар қилган.

18 январь куни номаълум шахслар UlysMedia.kz сайтига бузиб кириб, нашр бош муҳаррири Самал Ибраеванинг шахсий маълумотларини эълон қилишган. Февраль ойи бошида эса журналистга яна бир ҳужум уюштирилган — таҳририятга қути жўнатилган, унинг ичидан бир парча хом гўшт ва Ибраеванинг болалари сурати чиққан.

19 январь куни журналист Вадим Борейконинг хабар беришича, уч нафар номаълум шахс унинг квартираси эшигини тўсиб, уни монтаж кўпиги билан тўлдиришга уринишган, эҳтимол эшикни ёқишмоқчи бўлишган. Бир ой ўтгач, воқеа давом этади — Борейконинг ёзишича, 20 февралга ўтар кечаси унинг операторининг турар-жой биноси ёнида турган иккита машина портлатилган.

21 февраль куни Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги журналистларга қарши ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этганликда гумонланиб, 18 киши қўлга олингани ҳақида хабар берди. Полиция томонидан «Таҳдид», «Шахсий ҳаётга оид маълумотларни тарқатиш», «Журналистик фаолиятга тўсқинлик қилиш», «Ўзганинг мулкини қасддан йўқ қилиш» ва «Безорилик» моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Вазирлик маълумотларига кўра, 2022 йил сентябридан 20 февралга қадар Олмаота ва Остона шаҳарларида олти нафар журналист ва блогерга, шунингдек, уларнинг фаолияти билан боғлиқ шахсларга ҳужумлар уюштирилган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ