BBC: Қозоғистон орқали параллел импорт россияликларга санкцияларни сезмасликка имкон бермоқда

kaztag.kz сайти фотосурати

Қўшни давлатлар, хусусан Қозоғистон орқали параллел импорт россияликларга мамлакатга қарши жорий этилган санкциялар таъсирини сезмасликка имкон бермоқда. Бу ҳақда ВВC рус хизмати (РФда ОАВ хорижий агент сифатида тан олинган) 26 январь куни чоп этилган материалида айтилади.

Қўшни давлат фуқаролари Россияга энг сўнгги iPhone русумлари, автомобиллар учун эҳтиёт қисмлар ва мойлар, шунингдек, автомобилларни етказиб беришмоқда. Материалда бир нечта бундай схемалар келтирилган. Мисол учун, ВВС маълумотларига кўра, Телеграмда ҳозирда руслардан буюртма берилаётган кўплаб тематик каналлар мавжуд. Нашрнинг Олмаоталик суҳбатдошларидан бири Россия Федерациясига «ун тегирмони учун подшипниклар, Volvo учун эҳтиёт қисмлар, мусиқа асбоб-ускуналари, кийим-кечаклар»дан иборат кичик буюртмаларни бажараётганини айтган.

У МДҲда фаолият юритувчи Россиянинг «Золотая Корона» тўлов тизими орқали буюртмачилардан пулларини олади. Сотувчи ўз хизматлари учун товар нархининг 10-20 фоизида ҳақ олади. Telegramдаги бошқа қозоғистонлик олиб-сотарлар ҳам ВВС учун худди шундай нархларни айтишган.

Электроника маҳсулотлари сотувчилари iPhone ва бошқа смартфонларни шу тарзда Россияга жўнатишади. Россияликлар кўпинча бундай товарлар учун ўзлари Қозоғистонга келишади. Материалда Қозоғистон Миллий статистика бюроси маълумотларидан иқтибос келтирилган, унга кўра, 2022 йилнинг биринчи ярмида республикада Россияга смартфон етказиб бериш икки минг баробардан кўпроққа – 560 дан 183,6 минг донага ошган. Ҳозир Қозоғистон электроника бозоридаги кичкинига бир дўкон ҳам Россияга 300-400 телефон жўната олиши мумкин ва мамлакатда бундай дўконларнинг сони минглаб мавжуд.

Россияга нафақат смартфонлар, балки автомобиллар ҳам олиб кирилмоқда. Қозоғистонда уларни сотиб олиш қийинлашиб қолган – россияликлар деярли ҳамма нарсани сотиб олишган, дейилади мақолада. 2022 йил охирига келиб, Россияга кириб келган барча янги автомобилларнинг 18% дан ортиғини Қозоғистонга тўғри келган. Бундан ташқари, бундай бизнес воситачилар занжирига эга бўлди, чунки Қозоғистонда фақат маҳаллий аҳоли янги машиналарни сотиб олиши мумкин ва қозоғистонликлар кичик ҳақ эвазига руслар учун бундай ишларни амалга оширишмоқда.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ