Нурсултон Назарбоев юраги операция қилинди

Нурсултан Назарбоев. tengrinews.kz сайти фотосурати

Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг юраги операция қилинди. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Айдос Укибай Twitterда маълум қилди.

«Операция муваффақиятли якунланди. Биринчи Президент ҳаётига ҳеч қандай таҳдид йўқ. Ҳозир у кузатув остида. Операция Миллий илмий кардиожарроҳлик марказида машҳур кардиожарроҳ Ю.Пя раҳбарлигида ўтказилди», — деб ёзади Укибай 20 январь куни.

Нурсултон Назарбоев 82 ёшда, у Қозоғистонни 1989 йилдан 2019 йилгача бошқарган. 2022 йил январида оммавий тартибсизликлардан сўнг Қозоғистон халқига йўллаган видеомурожаатида Назарбоев 2019 йили президент ваколатларини Тўқаевга ўтказгани ва шундан бери «пенсионер» эканини айтди. 2023 йилнинг январида Назарбоев кафолат ва имтиёзлардан, шунингдек, элбаси (миллат етакчиси) ва фахрий сенатор мақомларидан маҳрум қилинди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ